Иқтисод вазири: Қирғизистонда фавқулодда ҳолат режими бекор қилингани йўқ

301

Жогорку Кенешда Қирғизистон билан Халқаро тараққиёт ассоциациясининг (Жаҳон банки) Боткен вилоятидаги “Ҳудудий иқтисодий ривожлантириш” бўйича иккинчи лойиҳасини молиялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўрилди.

Депутатлар лойиҳа ҳақиқатан ҳам амалга ошириладими деб шубҳаланиб, лойиҳани Жамиятни  ривожлантириш ва сармоя агентлиги  (АРИС) амалга оширишидан норози бўлишди.

Депутатлардан қонун лойиҳасини дарҳол учинчи ўқишда қабул қилиб беришни сўрашди. Ўшанда депутат Дастан Жумабеков бу мумкин эмаслигини, фракцияларлар ва барча қўмиталарнинг қарори зарурлигини таъкидлади.

Иқтисод вазирлигидан бунинг учун фракциялар қарори шарт эмаслигини, чунки лойиҳа Фавқулодда ҳолат режими билан боғлиқ эканини айтиб жавоб беришди.

«Асосномада фавқулодда ҳолат деган сўз чиқмади. Шуни аниқлаб берсин, мен маъқуллайман. Регламент билан борайлик, қонуний бўлсин, эртага конституциявий палата кўриб яна шов-шув кўтариб юрмайлик», — деб талаб қилди Жумабеков.

Унда Иқтисод вазирлиги қонун лойиҳаси инқирозга қарши режада борлигини айтди.

Депутат Адахан Мадумаров Дастан Жумабековнинг сўзини маъқуллаб, ФҲ фақат баҳона бўлганини қўшимча қилди.

«Шу вақтгача олинмаётган ФҲ режимида ишлаётган ходимларга ФҲ шароитидагидай, юқори маош тўлаб беряпсизларми?» — деб сўради у иқтисод ва тижорат вазири Данияр Аманалиевдан.

Депутат шунингдек мамлакатда ФҲ режими борми, агар ҳали ҳам ФҲ бўлса, нима учун олиб ташланмади деб қизиқди.

Амангелдиев Қирғизистонда фавқулодда ҳолат режими ҳамон олинмаганини, чунки эпидемиологик вазият авж олиб кетиш ҳавфи бор эканлигини айтди. У коронавирус инфекцияси тўғрисида вазиятнинг ночорланиш хавфи бор эканини таъкидлади.

«Ҳозир эпидемологик вазият кучаяди деган хавотирлар бор. Агар Соғлиқни сақлаш вазирлиги  хавотир йўқ дейдиган бўлса, унда албатта оламиз. Ҳозирги кунда коронавирус ҳавотири мавжуд», — деди у.

Депутат Адахан Мадумаров нима сабабдан Қирғизистонда ҳамон фавқулодда ҳолат режими олинмагани билан қизиқди. Амангелдиев ҳеч қайси мамлакатда олинмади деб жавоб берди.

Қирғизистонга ФҲ режими коронавирус пандемияси туфайли, 2020-йилнинг 22-мартида киритилган. Шундай қилиб, мамлакатда фавқулодда ҳолат режими 3 йилдан ортиқ вақтдан буён давом этмоқда.

Қирғизистонда ўтган ҳафтада (13-19-июнь ичида) коронавирус инфекциясини юқтиришнинг 7 ҳолати қайд этилди.