Мамлакатдаги ўрта ва йирик олтин конларининг ҳар бирида 30% давлат улуши бўлади

282

Президент Садир Жапаров «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги ва «Ер ости бойликларидан фойдаланишда маҳсулотни бўлиштириш тўғрисидаги келишувлар ҳақида»ги қонунга киритилган ўзгаришларни имзолади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Матбуот хизматидан ўзгартиришлар «Ер ости бойликларидан фойдаланиш вақтида мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахслар, инвесторлар билан келиб чиққан муносабатларини изга солиш мақсадида ишлаб чиққан»ини билдирди.

Қонунда «Ер ости бойликлари фақат Қирғизистон мулки ҳисобланиб, қирғизистонликларнинг турмушини ва ишининг асоси қатори фойдаланиб ва давлатнинг алоҳида муҳофазасида бўлиши»ни таъкидлади.

«Шу муносабат билан, иқтисодий манфаатларни таъминлаш мақсадида, шунингдек, Қирғизистоннинг янада иқтисодий ўсиши учун лойиҳада “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, олтиннинг йирик ва ўрта конларидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича ким ошди савдоси ёки тендер ғолиби деб топилган юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан хорижий шахс Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияни ўзига тўлдириш учун Қирғизистонда давлатнинг камида 30 фоизли мажбурий улуш иштирокчиси билан юридик баённома тузишга мажбур», — дейилади президент маъмурияти тарқатган хабарда.

Бундан ташқари, ўзгаришларда даромадли маҳсулотни бўлишда улуши камида 30 фойизни ташкил этиши керак деб қабул қилинган.

Қонунга кўра,  низом капиталида учдан икки қисмдан кам бўлмаган давлат улушига эга бўлган хўжалик субъектлари ва давлат ишхоналарига конларни ишлатиш ҳуқуқи фақат вазирлар маҳкамаси томонидан берилади.

Жорий йилнинг февраль ойида ҳукумат йирик конларни фақат маҳаллий компаниялар ишлатади деб, «Миллий кўчманчилар мероси» миллий холдинги тузилган.