Ўш шаҳрининг Ленин кўчасининг «Достук» ётоқхонасининг олдида йўл ҳалокати қайд этилди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш шаҳар Йўл хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
Йўл ҳалокати 21-июнь куни тахминан соат 20:15 да бўлган. Унда Volkswagen Crafter юк ташувчи машинанинг ҳайдовчиси Абдикадиров кўчаси билан ғарб йўналишига ҳаракатланаётиб, Ленинг кўчасига келганда светафорнинг ёниб-ўчиш белгисига эътибор қилмай катта тезликда келиб, Subaru Legasy русумидаги машина билан тўқнашган.
Икки автомобилнинг ҳайдовчилари таналаридан турли жароҳат олишган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Муассасадан билдирилишича, ҳайдовчилар жиддий жароҳат олмагани сабаб касалхонага етказилмаган.
Жорий йилнинг 19-июнь куни Қорасув туманининг Лангар қишлоғида авария қайд этилиб, икки киши ҳалок бўлган. Унда Ford Focus машинасининг ҳайдовчиси билан Hyundai Porter юк ташувчи машинаси тўқнашган.
Авто авариядан жароҳат олган тўрт бемор Қорасув туман касалхонасига ўта жиддий аҳволда етказилган. Икки бемор қайта жонлантириш, қолган иккиси эса травматология бўлимига ётқизилган.