«Мегаком»нинг собиқ раҳбари Акилбек Жамангулов уй қамоғига чиқарилди

234

Бишкекнинг Октябрь туман суди парламентнинг собиқ депутати, «Мегаком»нинг  экс-директори Акилбек Жамангуловни уй қамоғига чиқарди.

Бишкек шаҳар судидан бундай қарорни 20-июндақабул қилинганини билдиришди.

Собиқ -депутат Акилбек Жамангуловнинг 12-мартда йирик миқдордаги товламачиликда гумонланиб қўлга олинган. Кейинроқ Бош прокуратура Жамангуловга боғлиқ жиноят бўйича  Вонте Ким исмли Жанубий Кореянинг фуқароси қўлга олинганини билдирган.

Жамангулов олтинчи чақирилишда «Республика-Ата-Журт» партиясидан депутат бўлган. 2018-йилнинг октябрида «Мегаком» алоқа операторининг раҳбари лавозимига ўтиргани учун парламент депутатлигидан воз кечган.

2020-йилнинг августида у парламент сайловда ҳукуматпараст «Биримдик» партиясидан иштирок этиш учун «Мегаком»нинг бош директорлигидан кетган. У партия рўйхати бошида турган.

2020-йили парламент сайлови натижаси билан «Биримдик» энг кўп мандат олган. Аммо сайлов нтижаси сиёсий инқироз ва 2020-йилнинг октябрь ойида мамлакатда ҳукумат алмашишининг асосий сабаби бўлиб қолган. Шундай қилиб сайлов натижаси рад қилинган.