Эргешбаева: Вазир  Бейшеналиев муҳокамани тўхтатиб қўйди

239

Таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев давлат ходимининг этикасини қўпол тарзда бузиб, «Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган вақтда тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда юрист Таттибубу Эргешбаева Фейсбук сахифасида билдирди.

Эргешбаеванинг таъкидлашича, 20-июнда радиоларнинг бирида эфир орқали қонун муҳокама қилиниши керак эди, аммо бинога вазир кириб келиб, кўрсатувга тўсқинлик қилди.

«Бейшеналиевга фуқаролик жамиятининг “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиққан маҳкамалараро ишчи гуруҳ иши натижасиз бўлгани ҳақида президентга мурожаат йўллагани ёқмабди», — деб ёзди юрист.

Хуқуқшунос фикрига кўра, Бейшеналиев бундай қадами билан матбуот хизматининг эркинлигига, сўз эркинлигига, ўз фикрини ва танқидий фикрлаш эркинлигига  тўсиқ бўлди

«Мени бошқа нарса ҳайрон қолдирди, бу сиёсий хизматдаги шахснинг ОАВга, сўз эркинлигига ва маҳкамалараро ишчи гуруҳ раисаси Мээрим Осмоналиевага тўғридан-тўғри босим ўтказиши кам учраган жараён. Чунки дастурда қонун лойиҳасининг мазмунига алоқадор танқидлар бўларди, лекин вазирнинг шахсан ўзи ҳақида гап бўлмаган. Фуқаролик жамияти таълим тизимидаги тизимли муаммолар ҳақида гапирди», — деб ёзди у.

Юристнинг таъкидлашича, вазир танқидга тайёр бўлиб, ҳар бир айтилган сўзга ғазабланмаслиги лозим.

Июнь ойида Қирғизистондаги 80га яқин ташкилот президетга мурожаат қилиб, таълим тўғрисидаги янги қонунни қабул қилишга ёрдам кўрсатишини илтимос қилишган. Улар Бейшеналиев таълим соҳасидаги тизимли ва сифат ўзгаришларига атайин тўсиқ бўлмоқда дея норози бўлишган.

Бу таълим вазири можаро марказида қолган биринчи ҳолати эмас. Бунгача у «Акипресс» таҳририятига Сузоқдаги ўқувчи калтаклаган ўқитувчи ҳақида изоҳ берган. Унда Бейшеналиев ўқитувчиларни «шунга олиб боришади» ва «бунинг ҳаммаси болалар тарбиясидан» деган. Натижада вазирга нисбатан танқидлар авж олган.

Бейшеналиев шу билан бирга вазирлик  таълим тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиққанини, унда болаларни тарбиялашда ота-оналарнинг ва таълим муассасалари масъулияти хисобга олинганини айтган