Халқаро олимпиада қўмитаси қирғизистонлик 15 спортчига ҳар ойда стипендия тўлайди

261

Халқаро олимпиада қўмитаси (ХОҚ) спортнинг олимпиада тури билан шуғулланган қирғизистонлик 15 спортчига ҳар ойда 500 доллар ўлчовида стипендия тўлаб беради. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Миллий олимпиада қўмитасига таяниб Kaktus.Media нашри ёзди.

Қўмитадан спортчиларга стипендия 2022-йилнинг 1-майидан бошлаб 2024-йилнинг 31-августига қадар тўланишини айтишди.

Стипендия олувчи спортчиларнинг рўйхати:

  • Акжол Махмудов — грек-рим кураши;
  • Жоламан Шаршенбеков — грек-рим кураши;
  • Алибек Осмонов — эркин кураш;
  • Бекболот Мирзаназар ўғли — эркин кураш;
  • Эрназар Акматалиев — эркин кураш;
  • Айсулуу Тинибекова — аёллар кураши;
  • Мээрим Жуманазарова — аёллар кураши;
  • Айпери Медет қизи — аёллар кураши;
  • Калмира Билимбекова — аёллар кураши;
  • Владимир Золоев — дзюдо;
  • Нурсултан Кенешбеков — енгил атлетика;
  • Гулшаной Сатарова — енгил атлетика;
  • Денис Петрашов — сувда сузиш;
  • Бекдөөлөт Расулбеков — оғир атлетика;
  • Нурадин Рустамбек ўғли — бокс.