Жогорку Кенешнинг Бюджет, иқтисод ва фискал сиёсати қўмитаси 20-июнь кунидаги мажлисида казиноларни очиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ёпиқ тарзда кўриб чиқиб, иккинчи ва учинчи ўқишда қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешев Твиттер саҳифасида ёзди.
Унинг таъкидлашича, тармоқ қўмитаси йиғилишига президент вакили ва парламент аппарат рахбари ҳам қатнашди.
Депутат қонун лойиҳасидан онлайн казино очиш ва уни реклама қилишга рухсат бериш моддасини олиб ташлаш таклифи билдирилган, аммо ташаббус маъқулланмаганини айтди.
«Мен қарши деб овоз бердим. [...] Бу қонун лойиҳаси онлайн-казинога ва кун-тун қимор ўйинларини ОАВда, телевидениеларда ва билбордларда реклама қилишга рухсат беради. Бу бизнинг ҳукумат қандай кунда бўлса ҳам, фуқаролар казино ўйнайди дегани», — деб ёзди Бекешев.
Шу билан бирга, депутат қимор ўйинларига берилиб кетган шахсларни назорат қилиш учун қора рўйхат киритишни таклиф қилди. Лекин унинг ушбу таклифи маъқулланмади.
Жогорку Кенешнинг 11-майдагы йиғилишида депутатлар ўйин автоматлари ва букмекерлик залларини очишга шароит яратган «Кўнгил очар иш» тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиб, биринчи ўқишда маъқуллашган. Мажлисга расмий турда 69 депутат рўйхатдан ўтган. Лойиҳани қабул қилишда уларнинг 56си «мақул», 13и эса «қарши» овоз беришган.
Ушбу қонун лойиҳаси жамиятда норозилик пайдо қилиб, пойтахтда ва бошқа ҳудудларда намойишлар уюштирилиб келади. Фаоллар «казино қирғиз халқини офатга туртади» деб хисоблашади.
Митинг иштирокчилари «казино иқтисодни тўлдира олмайди» деб таъкидлаб, президент Садир Жапаров билан парламент депутатларига бюджетни тўлдириш учун «коррупцияни тўхатинглар» дея мурожаат қилган.
Қиморхоналарни очиш ташаббуси
2021-йилнинг 27-апрелида президент Садир Жапаров Қирғиистоннинг барча ҳудудларида — йири шаҳарлар билан вилоят марказларида казино очишни таклиф қилган.
Ўша вақтда Жапаров қимор ўйинлари бюджетга «миллиардлаб» даромад олиб келишини таъкидлаб, вазирлар маҳкамаси фақат ҳар бир ўйин столи учун солиқ олмасдан, казино фаолиятни олиб боргани учун 1- 1,5 млн долларга лицензия сотишини қўшимча қилган.
Иқтисод ва тижорат вазирлиги «Кўнли очар ишлар ҳақида» қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 28-мартда жамоат муҳокамасига олиб чиққан.
Лойиҳага кўра, маҳкама казино, тотализатор, букмекерлик контора ва залларнинг, шу билан бирга ўйин автоматларининг фаолиятини қайта қонунийлаштиришни кўзлайди.
Иқтисод вазирлиги мазкур қонун лойиҳасини «кечиктирилмас» қатори — навбатсиз тартибда дарҳол уч ўқишда кўриб чиқишни тавсия этган.
Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Қирғизистоннинг фуқаролари билан
Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Қирғизистон фуқаролари, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз ёки 21 ёшдан кичик бўлганлар ҳам казино мижозларига айлана олмайди.
Вазирлар маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаровнинг айтишича, 2001- йилда мамлакат бюджетига казино ва қимор ўйинларидан 630 миллион сўм тушган бўлса, бу сафар ушбу кўрсаткич 4 баробар кўп бўлиши кутилмоқда.