Таълим вазирлиги: Мактабларни таъмирлашга ажратилган 100 млн сом чиқимларнинг 24 24%инига ёпади

284

Ҳар йили давлат бюджетидан мактабларни таъмирлашга 100 млн сом ажратилади, аммо мазкур маблағ сарфларнинг фақат 24 фойизинигина ёпишга етади. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг 20-июндаги мажлисида таълим вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова билдирди.

Депутат Айбек Маткеримов бундай вақтларда мактаблар чиқимларни ёпиш учун қолган 76%ни қаердан олишига қизиқди.

«Қолган 76%ини ота-оналар тўлашадими?» — деб норози бўлди Маткеримов.

Вазир ўринбосари бу маълумотни инкор қилиб, маҳаллий ҳукумат ва ҳомийлар қўллаб-қувватлашини билдирди.

Жусупбекованинг таъкидлашича, республика миқёсида жами 245 мактаб авария ҳолатида. Шунинг учун таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровга мурожаат қилиб, мактабларга ажратилган маблағни кўпайтиришни илтимос қилди, чунки 100 млн сом етмайди.

Унда Маткеримов Сузоқ туманида қанча мактаб авария ҳолатида деб сўради, Жусупбекова аниқ айтиш қийин деб жавоб берди.

«Шундай айтиш қийин деб турасизлар, шунинг учун билмайсизларда қандай эканини. Агар мен сизнинг ўрнингизда бўлсам, хавфли мактаблар ҳар куни тушимга кириб чиқарди. Ёддан билган бўлардим», — деди депутат.

Авария ҳолатидаги мактабда содир бўлган сўнги воқеа 17-майда Жалолобод вилоятининг Чотқол туманига қарашли Терек-Сой қишлоғида бўлган. Унда дарс вақтида мактабнинг шифти нураб тушган.

Мактаб директори Саарка Койчуманованинг таъкидлашича, мактаб шифти қулаган вақтда хонада  3-синф ўқувчилари бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, воқеадан ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган, аммо бир оз чўчиб, стресс ҳолатига тушган уч нафар ўқувчи ва ўқитувчи шифохонага олиб борилган.

18-майда маҳкамадан уч ўқувчи касалхонадан чиққанини, даволаниш учун фақат ўқитувчи шифохонада қолганини хабар қилган. Терек-Сой қишлоғидаги мактабнинг шифти нураб тушганидан кейин вазирлар маҳкамаси раиси Акылбек Жапаров мамлакатдаги барча мактабгача ва умумий таълим берувчи муассасалар биноларининг техник ҳолатини текширишни топширган.

Қирғизистондаги мактаблар

Қирғизистонда болалар учун мактаблар етишмайди. Пойтахтдаги кўп мактабларда бир синфда 40 нафардан бола ўқийди. Қишлоқларда эса мактаб бинолари авария ҳолатида.

Сўнги расмий маълумотга кўра, Қирғизистондаги авария ҳолатидаги мактаблар сони 204га етади — бу мамлакатдаги ҳар бир ўнинчи мактаб авария ҳолатида деганни билдиради. Бу каби мактабларда болалар ҳар куни ўз ҳаётларини ҳавфга қўйиб ўқишади. Авария ҳолатидаги мактабларнинг деярлик ҳаммаси —204нинг 192таси қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Уларнинг кўпи лойиҳалар асосида солинмаган. Авария ҳолатидаги мактаблар йиллар давомида таъмирланмай келинади, режаланган янги мактабларни эса қурилишлари бошланмай келмоқда.

Мақола муаллифлари: Аделя Именова ва Жаркинай Женалиева.