Ўш — Эркештом йўлида йўл ҳалокатидан икки киши ҳалок бўлиб, тўрт ўспирим касалхонага тушди

Ўш — Эркештом автомобил йўлида транспорт ходисаси содир бўлиб, оқибатда икки киши ҳалок бўлди, тўрт нафари касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш вилояти бўйича Йўл хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг матбуот хизматидан билдирди.

Йўл транспорт ходисаси 19-июнь куни соат 08:00лар атрофида Қорасув туманининг Лангар қишлоғида бўлган. Ford Focus машинасининг ҳайдовчиси билан Hyundai Porter юк ташувчи автомашина тўқнашган.

Патрул хизмати хабарига кўра, енгил автомобилнинг бир йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, айнан шу машинадаги яна бир бошыа йўловчи эса касалхонада вафот этган.

Авто транспорт ходисасидан жароҳат олган тўрт нафар бемор Қорасув туман шифохонасига жуда оғир аҳволда олиб келинган. Икки нафар бемор жонлантириш, қолган иккитаси эса травматология бўлимига ётқизилган.

Туман касалхонаси директорининг ўринбосари Мунарбек Абдикаликов «Клооп»га беморларнинг аҳволи оғир деб билдирди.

«16 ёшдаги икки ўсмир бош суягидан очиқ жароҳат олган ва қўли, оёғи синган. 14 ёшдаги икки нафар бола ҳам бошидан қаттиқ зарба олган. Улардан бирининг ўнг оёғи катта сонидан синиб кетган. Бу болаларнинг ҳам аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Жароҳат олган тўрттасига тенг операция зарур. Аммо , аҳволларини яхши қилиб олишимиз керак», — деди у.

Жорий йилнинг 26-май куни Ўш вилоятининг Чонг-Олай туманидаги Ўш — Сари-Тош — Қорамиқ автомобил йўлида трнаспорт ходисаси содир бўлиб, бир оиладан уч киши вафот этган.

Унда «Волво» русумидаги юк ташувчи машина юклаб кетаётган контейнер қарама- қарши йўлда йўлда келаётган «Хендай Портер» автомашинасининг кабина қисмига тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида автомобилдаги 6 ёшдаги бола ва 36 ёшли эркак киши воқеа жойида ҳалок бўлган. 4 ёшдаги гўдак тез ёрдам машинасида жон берган. Шу билан бирга авто транспорт ҳодисасидан 29 ёшдаги аёл тан жароҳати олган.