МХДҚнинг ТИЗОсида осилган ҳолда топилган «Айыл Банк»ниг ходими Бақит Асанбаевнинг қовирғаси, ўмров суяги сингани ҳамда чиқаноғида кўкарган доғлар аниқланган. Бу ҳақда фаол Адилет Балтабайга марҳумнинг қариндоши Талант Асанбаев айтиб берди.
Унинг айтишича, ўзи ва адвокати Нур Қиличбаева жасадни очишга қатнашиб, марҳумнинг жароҳатларига шоҳид бўлишган.
Асанбаев марҳумнинг кўкрак қисмидаги суяклар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида (сунъий нафас беришда — таҳр.) синмаган деб ҳисоблайди. Марҳумнинг қариндоши Бакит Асанбаевни уришган бўлиши мумкин деган гумони бор.
Шунингдек у Асанбаев ўз жонига қасд қилиши мумкин эмаслигини, бунинг учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди деб таъкидлади.
«Кечаги куни адвокат кириб чиққан, яхши гаплашиб, мана эрта-индин бўшаб чиқаман деб айтган. Тергов тугаган эди, икки ойгагина қамаган-да. Душанба, сешанба куни суд бўлиши керак эди. Ўтганда ўзининг укаси кириб чиққан. Кириб чиқиб, бари яхши экан, ҳаммаси жойида худо хоҳласа деб чиққан», — деди у.
Қариндошининг айтишича, Асанбаевнинг яқинлари адолатли терговни кутишмоқда. Марҳумнинг ортида 4 боласи қолди.
Бакит Асанбаевнинг ўлими
18-июнда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг вақтингча тергов қамоғида «Айыл Банк» ОАЖнинг кредит хизмати бўлимининг собиқ етакчиси Бақиь Асанбаев осилган ҳолда топилган. У 2022-йилнинг 30-апрелидан бери коррупция иши бўйича қўзғалган жиноят иши сабаб ТИЗОда қамоқда эди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, ТИЗОнинг ходимлари ва камерада бирган ўтирганлар унга биринчи ёрдам кўрсатиб, шифокорларни чақирган. Аммо тез ёрдам келгунга қадар ҳалок бўлганидан, келган шифокорлар ўлимни қайд этишган.
МХДҚдан Асанбаев яна уч айбланувчи билан бирга сан-блокда ушлаб турилганини таъкидлашди. Улар икки камерада икки кишидан қамалган.
«Айни вақтда ювиниш хоналари умумий бўлганидан камераларнинг эшиклари доимо очиқ бўлган, аммо камераларнинг йўлаги алоҳида тўр билан тўсилган. А.Б.Р. ўз жонига қасд қилиш вақтида ёнидаги айбланувчилар бошқа камерада намоз ўқиётган бўлган, улар ҳам А.Б.Р. зз жонига қасд қилиш ҳаракатини ўз вақтида олдини олишолмаган», — деб таъкидлашган қўмитадан.
Аммо марҳумнинг укасининг айтишича, Асанбаев 17-июнда бошқа камерага ўтказилган. Охирги кунлари ким билан бирга ўтиргани — номаълум.
МХДҚдан марҳумнинг ўлимини тадқиқи қилиш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланганини билдиришган.
Айрим ОАВнинг маълумотига кўра, Асанбаев 20-июнда ҳибсдан бўшатилиши керак эди. Шунга қарамай марҳумнинг адвокати Нур Қиличбаева бу маълумотни bulak.kg’га берган интервьюсида инкор қилган. У 20-июнда суд мажлиси ўтиб, ундда Асанбаевнинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш бўйича илтимоснома берилиши кутилганини билдирган
Бош прокуратурадан эса мазкур факт бўйича Ҳарбий прокуратура тергов бошлаганини маълум қилган.