Казакпаев ва Асанбаевнинг МХДҚ қамоғида вафот этгани бўйича комиссия тузилди

Президент Садир Жапаров сиёсатшунос Марат Казакпаев ва «Айыл Банк» ОАЖ бошқармасининг собиқ раиси Бакит Асанбаевнинг ўлим факти бўйича комиссия тузишни топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати билдирди.

Давлат рахбари маъмурияти маълумотига кўра, ишчи комиссия қўлга олинганларни МХДҚнинг тергов қамоғида вафот этишини бетараф ва холис суриштирув учун тузилди.

«Комиссия воқеа тафсилотларини ҳар томонлама ўрганиб, ишнинг хулосаси давлат рахбарига берилади», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Марат Казакбаевнинг ўлими

Марат Казакпаев журналистларга мамлакатдаги сиёсий жараёнларга фикр билдирган шахс қатори таниқли эди.

У 2021-йилнинг 13-апрелида МХДҚ томонидан давлатга хиёнат қилди деган гумон билан қўлга олинган.  Жорий йилнинг 9-июнида Казакпаев гемморрагия инсульт бўлиб, миясига қон қуйилиб, СИЗОдон реанимацияга етказилгани аниқ бўлган. Эртаси, 10-июн куни вафот этган.

МХДҚ Казакпаев ўлими бўйича маълумот тарқатиб, сиёсатшунос миясига қон қуйилиб вафот этганини билдирган. Махсус хизматдан Казакпаев «СИЗОда ўтирганда шифокорлар назоратида бўлиб, улар тавсия этган дориларни ичиб турганини ва аҳволи қониқарли деб баҳоланганини» таъкидлашган. Давлат қўмитасидан 9-июнда Казакбаевнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, МХДҚнинг ташаббуси билан дарҳол жонлантириш бўлимига олиб борилганини қўшимча қилишган.

Казакпаевнинг адвокати Икрамидин Айткулов Казакпаевнинг қариндошлари розилик билдирса суд-тиббий экспертизадан ўтказиш ҳақида ариза ёзишга ният қилаётганини билдирган.

«Ўлимининг сабаблари ва унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган-кўрсатилмаганини текириш керак. МХДҚнинг СИЗО ва тиббиёт хизмати ходимлари ҳаракатини текширамиз. Қанчалик даражада тўғри ва ўз вақтида ёрдам кўрсатишди, саволлар пайдо бўлмоқда. Жиддий муаммо, инсон вафот этган. Ўлмаслик керак эди», — деган у.

13-июнда Ҳақиқатчи институти Казакпаев ўлими тафсилотларини текширадиган жамоатчилик  комиссияси тузилгани аниқ бўлган.

Миллий хавфсизик бўйича давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев эса 15-июнда «Новые лица» нашрига интервью берганда, Казакпаевнинг ўлимига ҳукуматнинг «ҳеч қандай алоқаси йўқ»лигини айтган.

Унинг сўзларига кўра, сиёсатшунос яқинларининг марҳум МХДҚнинг СИЗОсида қийноққа олингани ҳақида маълумотларини «ёлғон» деган. Ташиев МХДҚнинг СИЗОсида қийноқ «ҳеч қачон бўлмаган, бўлмайди ҳам» дея таъкидлаган. Шу билан бирга Ташиев Казакпаев «СИЗОда ўтирганда шифокорларнинг назоратида бўлиб, улар тавсия этган дориларни ичиб турганини ва аҳволи қониқарли деб баҳоланган» деган.

Бакит Асанбаев ўлими

18-июнда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг вақтинчалик тергов қамоғида «Айил Банк» ОАЖнинг кредитни бошқариш бўлимининг собиқ бошлиғи Бакит Асанбаев осиниб олган ҳолада топилган. У 2022-йил 30-апрелидан буён коррупция ишига боғлиқ қўзғалган иш бўйича СИЗОда қамоқда эди.

Махсус хизмат муълумотига кўра, СИЗО ходимлари ва қамоқда бирга ўтирганлар унга биринчи ёрдам кўрсатиб, тиббиёт ходимларини чақирган. Аммо у тез ёрдам келгунича вафот  этганидан, етиб келган шифокорлар ўлимни қайд этишган.

МХДҚдан Асанбаев яна уч айбланувчи билан бирга санитар –бўлимда ушлаб турилганини таъкидлашди. Улар икки камерада икки кишидан сақланган.

«Шу билан бирга ҳозирда ювиниш хоналари умумий бўлгани учун камералар эшиклари доим очиқ бўлган, аммо  камера коридори алоҳида тўр билан тўсилган. А.Б.Р. ўз жонига қасд қилиш ҳаракатини ўз вақтида олди олинмаган», — деб таъкидлашган қўмитадан.

Аммо марҳумнинг яқинларининг сўзларига кўра, Асанбев 17-июнда бошқа камерага ўтказилган. Сўнги кунларда ким билан бирга хибсда ўтиргани — номаълум.

МХДҚдан марҳумнинг ўлимин текшириш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланганини билдирган.

Бош прокуратурадан эса мазкур факт бўйича Ҳарбий прокуратураси текширув бошланганини хабар қилган.

Марҳумнинг акаси Талант Асанбаев Бакит Асанбаевнинг жасадини очишга иштирок этганини айтган. Унинг таъкидлашича, марҳумнинг қовурғаси, ҳалқум суяги синган ва чиқаноғида кўкариш доғлари аниқланган.

Асанбаев марҳумнинг кўкрак қисмидаги суяклари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида  (сунъий ҳаво бериш — муҳаррир.) синмаган деб хисоблайди. Марҳумнинг акаси Бакит Асанбаевни калтаклашган бўлиши мумкин деган шубҳаси бор.

Шу билан бирга у Асанбаев ўз жонига қасд қилиши мумкин эмаслигини, бунга ҳеч қандай сабаблар бўлмаганини таъкидлаган.