Ўқитувчини масхаралаш учун ота-оналарга жарима солиш: Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди

324

Жогорку Кенешнинг депутатлари биринчи ўқишда Ҳуқуқ бузишлар тўғрисида кодексига тузатишлар киритиш учун овоз беришди. Унда ўқитувчиларни ҳурмат қилмаган ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига жарима солиш таклиф қилинган.

Депутат Дастан Бекешевнинг маълумотига кўра, тузатишларни парламентнинг 63 депутати маъқуллади.

Тузатишларда нималар тавсия этилган?

Ҳуқуқ бузишлар тўғрисидаги кодексга тузатишларни депутатлар Мирлан Самийкожо, Аманкан Кенжебаев ва Улан Бакасов тавсия этган. Қонун лойиҳаси жамоат муҳокамасига 22-февралда чиқарилган.

Депутатларнинг фикрига кўра, ўзгаришлар «педагогларга нисбатан масҳаралаш, ҳақорат қилиш, одобсиз хатти – ҳаракатлар, хўрлаш ва ахлоқсиз имо-ишоралар ва иборалар учун жавобгарликни ўрнатиш мақсадида» ишлаб чиққан.

Қонун лойиҳасининг маълумотнома-асосида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан  «педагогларни мазҳара қилиш, хатто хужум қилиш воқеаларининг кўпайиши нафақат таълимни етарли даражада пасайиши, кафолатланган ўқитувчиларнинг жамиятдаги алоҳида ҳуқуқий мақомини тушиб кетишига олиб келади» дейилади.

Жарима миқдори қандай бўлади?

Қонун лойиҳаси ташаббускорларидан бири Аманкан Кенжебаев «Клооп»га берган интервьюсида ўқувчиларнинг ота-оналарига жарима  12 ёшдан бошлаб хисобланишини айтди. Жарима 2 минг сомни ташкил этади. Агар ҳуқуқ бузишлар такрорланса, 5000 сом миқдорида жарима ёки 3 суткадан 4 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чораси кўрилади.

«Мазкур қонун лойиҳаси юқори синфларнинг ўқувчиларига йўналтирилган. Ёши 12 ёшдан қуйи болалар кўп тартибни бузмайди», — деган у қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритилишини қўшимча қилиб.

Қонун лойиҳасида бундай санкциялар вояга етмаган ўқувчининг ота-онанинг бирига ёки агар у вояга етган бўлса ўқувчининг ўзига ёки шунга яраша тарбиявий алоқаларнинг иштирокчиси бўлган бошқа шахсга қўлланилиши айтилади.

Депутатлар ўқитувчиларни ҳақорат қилган ўқувчиларнинг ота-оналарига жаримага тортиш тўғрисида қонун лойиҳасининг Сузоқда мактаб ўқувчиси ўқитувчининг калтагига учраган вақтда таклиф қила бошлашган. Воқеадан кейин милиция ва Таълим ва фан вазирлиги текширув бошлаган. Жалолобод вилоят ИИБдан воқеа маълумотларни қайд қилиш журналига киритилганини айтишган.

Ушбу воқеа жамиятда норозиликларга сабаб бўлиб, расмийлар томонидан турли фикрлар айтилган. Масалан, таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев билан вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Эдил Байсалов ўз фикрларини билдиришган.