Депутат Токторбаев Тенгиз Болтурук ойига 120 минг $га ижарага офис олиб ишлатаётганини айтди

250

«Миллий кўчманлар мероси» миллий  холдингининг бошлиғи, Қумтўр конининг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук шаҳар марказида ҳар йили 120 млн сом тўлаб холдинг учун офсни ижарага олади. Бу ҳақда 16-июнда Жогорку Кенеш йиғинида депутат Женишбек Токторбаев билдирди.

Депутат парламентнинг 15-июнда ўтган мажлисида яна холдинг қиммат нарҳда ижарага идора олиб ишлаб келаётганини айтиб норозилик билдирган.

Депутатнинг баёнотига миллий  холдингнинг матбуот хизмати муносабат билдирди. Уларнинг айтишича, бу иложсиз чора бўлган. Матбуот хизматининг маълумотига кўра, бинода миллий холдингнинг ходимларидан ташқари, «Қумтўр Голд Компани»нинг (ҚГК) ходимлари ҳам ишлайди. Чунки холдинг ҚГКнинг ташқи бошқарувчиси хисобланади.

«Идорадан кўчиш масаласи бунгача ижара хўжайини қўшимча идора майдонлари билан таъминлаб бера олмагани учун ҳамда хозирги вазиятга ва компания талабларига кўра хизмат кўрсата олмаганидан келиб чиққан. Янги идора [...] ҚГКнинг керакли штатини ва холдинг лойиҳасини жойлаштира олади», — дебп билдиришди холдинг матбуот хизматидан.

Улар 5 минг квадрат метр майдонни эгаллаган офис замонавий хавфсизлик андозаларига жавоб беришини ҳам қўшимча қилишди. Бунгача Токторбаев идора майдони 1 600 квадрат метр эканин айтган эди. «Янги офисга кўчиш бюджет тузувчи ишхона харажатларини унчалик кўпайтирмайди, аксинча самарадорлиги билан рентабеллигини оширади», — деб ишонтиришди миллий  холдингнинг матбуот хизматидан.

Миллий холдингнинг маълумотидан кейин Токторбаев ижара ҳақини мустақил  хисоблаб чиқиб, шаҳар марказида жойлашган янги идорага ойига 120 минг доллар (10 млн сом атрофида), йилига эса — 120 млн сом тўланишини айтди.

«Шаҳарнинг қоқ марказида 1 квадрат метр 20 доллар. Бир ойига 100 минг доллар ижара тўлайди, 12% ҚНС (қўшимча нарх солиғи) бор. 5 минг доллар комунал тўловларга сарфланади. Ўшанда, ижарага умумий 120 минг доллар тўламоқда, сомга айлантирганда 10 миллион тўламоқда. Ойига 10 миллион, бир йилда 120 миллион сом», — деб норози бўлди депутат.

У ушбу маблағ давлат учун йирик харажат эканини, холдинг учун яна бошқа майдонларни топиш мумкинлигини таъкидлади, масалан, шаҳар четида жойлашган «Кыргызтелеком»нинг аввалги биноси.

«Халқ маблағини ўнг-чапга сочишга сизга ким ҳуқуқ берди? Сиз холдингни пароканда қилиб, ғарбга қочиб кетасиз», — дея ғазабланди депутат.

Болтурук, холдинг ва «Қумтўр»

«Миллий кўчманчилар мероси» миллий холдинги тузилгани тўғрисида вазирлар маҳкамаси бошлиғи Акилбек Жапаров 2021-йилнинг 14-декабрида  холдинг тузиш қарорига қўл қўйганида аниқ бўлган. «Миллий кўчманчилар мероси» миллий холдинг компаниясининг асосчиси — Молия вазирлиги. Унда Вазирлар маҳкамасининг миллий холдинг президент Садир Жапаровнинг кон қазиш тармоғини ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармони асосида тузилган деб тушунтиришган. Холдинг Қирғизистондаги барча стратегик конларни бирлаштириши керак, уларни фақат маҳаллий давлат компаниялар ишлатади.

Тенгиз Болтурук — «Миллий кўчманчилар мероси» миллий холдингининг бошлиғи, Қумтўр конини собиқ ташқи бошқарувчиси ва Centerra Gold Inc компаниясининг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси.

Мақола муаллифлари: Аделя Именова, Жаркинай Жээналиева.