Аввалги таълим вазири Чинара Жакипова МХДҚга сўроққа чақирилди

336

Собиқ таълим вазири Чинара Жакипова Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроққа чақирилди. Бу ҳақда у 16-июнда Фейсбук саҳифасида билдирди.

Жакипова комитетдан икки ёш йигит келганини билдирди. Улар Жакиповани 17-июнда соат 15:00га МХДҚга жиноят иши бўйича келиб кетишини талаб қилишган, лекин қандай иш бўйича эканини айтишмаган, «хужжатларини ҳам аниқроқ кўрсатишмади».

«Эртага чақирув қоғози келишини айтишди! Мен қўрқмайман! Мен билан нима бўлишидан қатъий назар хабардор бўлинглар. Мени тинглашяпти деб гумон қиляпман, сўнги вақтларда мамлакатда бўлаётган воқеалар бўйича баланд овозда айтиб юргандим. Ҳаммасига норози эдим деам ҳам бўлади. Молдавановкани ҳам яхши биламан. Отам қамоқда ўтирганда болалигим ўша ерда ўтган. Қийноқларга ҳам чидайман, ишонинглар!» — деб ёзди у.

Жакипова МХДҚнинг раиси  Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, қайси жиноий иши асносида чақирилаётганини айтишини сўради.

«Топшириқ беринг, қандай жиноий ишни қўзғашганини айтиб беришсин. Ҳеч йўқ, ёнимга тиш шеткаси билан пастасини олиб олайми?» — деб ёзди у.

Шу билан бирга экс-вазир уч йил аввал унга МХДҚ собиқ ходимларининг бири ёзиб, уни 1990-йиллар сўнгида «ғарб фойдасига айғоқчилик қилган» деган айблов билан қамамоқчи бўлганини айтиб берганини қўшимча қилди.

Чинара Жакипова — тарих фанлари доктори, профессор. Қозон давлат университетида (ҚДУ) Европа ва Американинг янги ва сўнги тарихи кафедрасида, шу билан бирга СССР тарихи кафедраларида ишлаган. 1990-йилларнинг бошида Таълим вазирлигини бошқариб, кейин ўз хоҳшига кўра лавозимидан кетган.

Шу билан бирга у Стратегик изанишлар марказида фаолият юритган. Мустақил «Политика» газетаси асосчиси, аммо ҳукумат уни тезда ёпиб қўйган. «Соорос Фонд»ининг ижрочи директори, кейин бошқарма раиси бўлган. Уруш ва тинчликни ёритиш бўйича Британиянинг IWPR институти ваколатхонасида, кейинроқ Ижтимоий сиёсий институтида ишлаган.