Фактчек: Атазовнинг митингдаги қўлловчилари аввал провакацияларга қатнашиб юрган

227

Аёлларнинг ҳуқуқи учун ва депутат Шайлообек Атазовнинг антиконституция ташаббусига қарши  15-июнда Бишкекда ўтган намойишни тўхтатишга ҳаракат қилган аёллар — провакаторлардир. Т-медиа нашри суриштирув олиб бориб, Атазов тарафдорлари бунгача провакацион акцияларда иштирок этиб юрганини аниқлашди.

Нашр маълумотига кўра,  Атазов тарафдорларидан бири Иргалай Бекмуратова — провакация намойишларида тез-тез қатнашиб юрган аёл.

Азиза Бердиваеванинг сурати.

Бекмуратова бунгача таҳдид қилиб пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинган. У Лайлак туманининг собиқ ҳокими Бекмурат Баймуратовнинг опаси. Аввалроқ Баймуратова Kaktus Media нашрини ёпилишини талаб қилиб намойишга чиққан.

Нашр Иргалай Бекмуратованинг ёнидаги аёл ҳам аввал мустақил ОАВга қарши намойишда иштрок этганини ёзади. У Салия Жолонова каби машҳур — «Ааруке апалар» жамоат фонди директори.

Махинур Ниязованинг сурати.

Жолонова жорий йил март ойида Қирғизпатент Наврўз байрами муносабати билан ташкил этган тадбирда қатнашган. Қуйидаги суратлар Қирғизпатентнинг Фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

Худди шу суратлардан акциянинг яна бир иштирокчиси, Турсунай Жаналиевани кўриш мумкин. У  Фейсбукда Иргалай Бекмуратованинг дўстлари орасида бор.

Митингда фаолларнинг плакатини йиртиб ташлаган шахс Орозбек Асеков. Бунгача у Kaktus Media’га қарши намойишга ҳам қатнашган. Асеков Болот Темиров қўлга олинган вақтда норозилик намойишига ҳам бориб, провакация қилган.

Норозилик намойишини тўхтатишга ҳаракат қилган Атазовнинг яна бир тарафдори — Самат Думуров. У Фейсбук саҳифасида Атазовни фаол қўллаб-қувватлайди. Osoo.kg сайтидаги маълумотларга кўра, у «Усмон-Умар» МЧЖ директори.

Аёллар ҳуқуқи учун намойиш

Аёлларнинг ҳуқуқи учун ва депутат Шайлообек Атазов ташаббусига қарши намойиш 15-июнда Бишкекда  Жогорку Кенеш баноси олдида ўтган.

Бунгача парламентнинг 9-июндаги йиғилишида Атазов 18-20 ёшдаги қизларни мамлакатдан чиқаришни таъқиқлашни таклиф этган. Депутат уларга фақат ота –онасининг ҳамрохлигида ёки турмушга чиққанидан кейин мамлакатдан чиқишга рухсат бериши керак деб тавсия этган.

Оқ уй олдига йиғилган ўнлаб фаоллар «Озод аёл – ривожланган давлат», «Атазов қизларнинг ҳуқуқидан қўлингни торт», «Атазов мандатдан воз кечсин», «Биз сизларнинг рейтингингиз эмасмиз» каби плакатларни олиб чиқишган.

Акция иштирокчилари ўзларининг резолюцияларини ўқиб берган. Унда Қирғизистонда аёллар билан эркаклар бир хил ҳуқуққа эга, ҳеч ким аёлларни ҳақорат қилмаслиги керак деган фикр айтилган. Норозилик намойиши иштирокчилари Атазовнинг мамлакатда аёлларнинг ҳуқуқини бузган сўзларидан хавотир бўлишган.

Митингга тўпланганларга  «Атазов мандатингни топшир» ва «Хизматингдан кет» деган шиорларни ҳайқириб айтишган.

Кўп ўтмасдан Оқ уй олдидаги намойишчиларга Атазовни қўллаб келган миллий либосдаги аёллар қўшилган. Улар норозилик акциясига йиғилган қизларга «мамлакатни уятга қўймоқдасизлар, Атазовга ўхшаганлар юрт тақдириниал қилмоқда» дея ҳайқиришган.

Акциянинг икки иштирокчиси «Атазов мандатингни топшир», «Атазов ПНХ!» деб ёзилган плакатларни ушлаб Атазовнинг ортига бориб турган. Ўша вақтда уларнинг ёнига икки киши келиб, транспорантларни йиртиб ташлашган.