Журналистга шилқимлик қилиш бўйича иш «қилмиш амалга оширилмаган» деган асосда қисқартирилди

227

Журналист Айдай Токоевага нисбатан тажовуз кўрсатиш иши бўйича судгача тўхтатилди. Бу ҳақда Биринчи май туман ИИБнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Суддан иш  2021-йилнинг 16-июнида «ноқонуний хатти-ҳаракатлар йўқ» дейилган асосда қисқартирилганини айтишди. Мазкур иш воқеадан кейин дарҳол 7 кундан кейин қисқартилганини тушунтиради, аммо бу ҳақда фақат бугун аниқ бўлди. Воқеа 9-июнга ўтар туни Токоева уч нафар жияни билан Боконбаев ва  Орозбеков кўчаларининг кесилишида кетаётганда бўлган.  Ўшанда улар тарафга келаётган болалар қизларнинг ёнидан ўтиб бораётиб Токоеванинг ёнбошига урган.

«Бир сония шок ҳолатига тушиб қолдим, чунки ёнимда шунча дугоналарим турса бундай бўлади деб кутмагандим. Аммо шундан кейин ўзимга келиб, милицияга қўнғироқ қилиб, уни қўлга олишга ҳаракат қила бошладим», — деб билдирган Токоева.

Милиция ушбу фактни «Майда безорилик» моддаси билан жиноят ҚЖУРга қайд этган.

Видео эълон қилинганидан кейин тажовуз кўрсатиш воқеаси жамиятда баҳсга сабаб бўлди. Кўп ўтмасдан милициядан 1999-йили туғилган йигит ўзи келиб, узр сўраганини хабар қилишган. «Юзлаштирганда у кечирим сўраб, ишни тўхтатишни сўради. Маст ҳолатда бўлганини, тасодифан менга тегиб кетганини айтаётганди. Аммо ишни тўхтатишдан умуман рад этганимда “қаёқдаги нарса учун шунчалик ваҳима кўтарасизларми” деди», — дея айтиб берди Токоева.

Ушбу йигит сўроққа келиб туриш мажбуриятини олганидан кейин озод этилган эди.

2021-йили 13-июнда Бишкекда тажовуз кўрсатишга қарши тинчлик юриши ўтган. Унда 30 нафарга яқин қиз «Россия» кинотеатридан ЦУМгача «Тажовуз кўрсатиш — бу жиноят» деган ёзувларни кўтариб пиёда ўтишган.

Акция иштирокчилари бу ҳаракати билан Қирғизистонда тажовуз кўрсатиш учун жазони кучайтириш кераклигини етказишга ҳаракат қилишганини айтишган.

Статистикага кўра, Қирғизистондаги аёлларнинг 83%и ҳаёти давомида ҳеч бўлмаганда бир маротаба руҳий, жисмоний ва жинсий зўравонликка учраган. Уларнинг кўпи жамоатчилик гапига қолишдан қўрқиб ёки милиция ёрдам бера олмайди деган фикр туфайли ҳеч қачон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишмаган.