Лифтга қимчилиб ҳалок бўлган одамнинг оиласига 130 минг сом товон тўланди

299

Жорий йилнинг январь ойида Бишкекдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ҳодиса рўй берган. Унда  лифтга қисилиб қолиб бир киши вафот этган.

Воқеадан кейин шаҳар мэрияси лифтни  экспертизадан ўтказиш ва ҳодисани текшириш учун комиссия тузган.

17-июнда Бишкек шаҳар кенгаши йиғилишида милициянинг тергов амаллари тугамагани учун лифтга ҳамон муҳр босилиб тургани аниқ бўлди. Бу ҳақда «Бишкеклифт» ишхонасининг бош мухандиси Эрик Эшимбеков билдирди.

Шаҳар кенгаши депутати Казибек Эргешов комиссия текширувидан кейин ҳодиса туфайли кимдир биров жавобгарликка тортилганми йўқми деб сўради. Эшимбеков ҳеч ким жавобгарликка тортилмаганини, чунки лифт ишга яроқли бўлган деб жавоб берди.

«Комиссия лифтни экспертизадан ўтказди. Экспертиза лифт фойдаланишга яроқли эканини аниқлади. Бирон кимсани жавобгарликка тортиш мумкин эмас бўлмоқда», — деди у.

Эргешов норозилигини билдириб, бу каби воқеаларга кўз юмиш мумкинмаслигини айтид.

«Бишкеклифт» ишхонасининг бош мухандиси марҳумнинг оиласига товон сифатида 310 минг сом тўлаб берилганини қўшимча қилди.