ФҲВнинг аскари Бекзат Эсенбековни калтаклашда гумонланган прапоршик икки ойга қамоққа олинди

314

ФҲВнинг №86123 ҳарбий қисм командири Ирисбек Жолдошбаев қисқа муддат асосида хизмат ўтаётган Бекзат Эсенбековни калтаклашда гумонланган аскар Торобай Жанибек ўғли қамоққа олинганини маълум қилди. Бу ҳақда у «Азаттык»қа билдирган.

Жолдошбаевнинг таъкидлашича, гумондор икки ойга қамоққа олинган. Ҳарбий қисм командири хизмат текшируви хулосалари бундан кейин тергов учун Ҳарбий прокуратурасига ўтказилганини қўшимча қилди.

Шу билан бирга у жабрланган аскарнинг бу ҳарбий қисмда калтаклашлар доим бўлиб туради деб айтганлари тасдиқланмаганини билдирди.

Бекзат Эсенбековнинг калтакланиши

Қатордаги аскар Бекзат Эсенбеков 31-майдан 1-июнга ўтар кечаси ФВВнинг №86123 ҳарбий қисмида калтакланган. У  фақат 4-июнда касалхонага қувуғи ёрилиб оғир аҳволда ётқизилган. Эсенбековнинг қариндошлари ҳарбий қисмда аскарга доим  таҳдид қилишиб, қаттиқ калтаклашиб юрганини айтишган.

7-июнь куни Бош прокуратура ФВВнинг ҳарбий қисм прапоршиги Торобай Жанибек ўғлини қўлга олинганини билдирган. У 20 ёшдаги қисқа муддат тартибида хизмат қила1тган қатордаги аскарни калтаклашда гумонланмоқда.

Маҳкамадан ўша куннинг ўзида аскарнинг отаси прокуратурага ариза ёзиб мурожаат қилганини  билдиришган. Ҳозирда 1-июнь куни Чуй вилоятининг Беловодское қишлоғида ўғли Бекзат Эсенбековни прапоршик Жанибек ўғли калтаклаганини айтиб берган.

Ушбу факт бўйича Ҳарбий прокуратура «Ҳаддан ташқари куч ишлатиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаган.

Шу билан бирга ўша куни Инстаграмда қатордаги аскар яқинларининг  мурожаати пайдо бўлди. Улар прапоршик Эсенбековни 31-майдан 1июнга ўтар кечаси навбатчиликда турган вақтда «туни билан қаттиқ калтаклаган»ини айтишган. Бундан ташқари улар жабрланган қариндоши ҳар доим телефонга бирлик солиб беришларини илтимос қилганини билдиришган.

Эсенбеков яқинларининг таъкидлашича, 1-июнь куни аскар телефон қилиб, пневмония бўлиб қолганини, санитар қисмга ўтказилганини хабар қилган.

ФВВдан 1-июнда аскарни хизматда турган фельдшер текшириб, қатордаги аскарнинг оёғи шишиб кетганини аниқлаганини билдиришган. Маҳкама маълумотига кўра, аскар 2-июн куни Беловодск қишлоқ касалхонасига етказилиб, у ерда унга «пневмония» ташхиси қўйилиб, шаҳар Клиник тез ёрдам шифохонасига юборилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Урматбек Шамирканов Бекзат Эсенбековнинг калтакланиши сабабли ҳарбий қисмнинг мутасадди раҳбарларининг ҳаммаси хизматидан вақтинча четлатилганини таъкидлаган.

Бу воқеа туфайли «холис текширув» олиб борилиб, «айбдорларнинг ҳаммаси жавобгарликка тортилишини» ваъда қилган.