Жалолобод вилоятидаги Ақси туманининг турғуни уйидан гиёҳванд модда ҳамда ноқонуний ўқ отар қуроллар топилди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоят ИИБнинг матбуот котиби билдирди.
Милициянинг маълумотига кўра, Олабуқада ўғирлик факти содир бўлиб, унга Ақсининг Ақ-Жўл қишлоғининг 54 ёшдаги турғуни гумонланган.
Гумонланувчининг манзили бўйича тинтув ўтказиш вақтида уйининг омборидан бир қанча қоп, оқ рангдаги майди унга ўхшаш модда, шунингдек ноқонуний сақланилган сочма ўқ отувчи қурол, ўқ-дорилар ва 135 минг сом пул топилган.
Тинтув вақтида гумонланувчи уйидан қочиб кетишга улгурган. Аммо у яшириниб юрган еридан қўлга олиниб, терговга етказилган.
Суд-кимёвий экспертизанинг хулосасида 6 килограммдан ортиқ модда марихуана эканлиги аниқланган.
Экспертизалдарнинг хулосаларига кўра гумондорга «Наркотик моддаларни ноқонуний сақлаш», «Қурол-яроқларни ноқонуний сақлаш» ҳамда «Ўғрилик» моддаларининг асосида уч жиноят иши қўзғалган.
Тергов асносида гумонланувчининг эҳтиёт чораси Олабуқа туман судида кўриб чиқилиб, 2 ойга қамоққа олиш шакли танланган.