Бишкек — Балиқчи йўналиши бўйича йўловчи поезди қатнай бошлайди

285

17-июндан бошлаб поездлар ҳафтанинг жума кунидан дам олиш кунигача, 18-июлдан эса ёзнинг охиригача ҳар куни қатнайди. Бу ҳақда «Қирғиз темир йўли» ишхонасининг матбуот хизмати хабар қилди. Пойтахтдан поезд соат 7:40да чиқиб, Балиқчига тушга яқин етиб келади. Қайта пойхтахтга қараб поезд 18:00га яқин чиқиб,  22:00да етиб келади.

Бишкек — Балиқчи поезди ҳар йили июнь ойининг ўрталарида сайёҳлик мавсумини очиб, сентябрда қатновни тўхтатади.

Апрелда «Қирғиз темир йўли» ишхонаси Россия билан Самара, Казань ва Новосибирск йўналишлари бўйича қатновларни йўлга қўйишга келишишганини билдирган. Майда компания йўналишлар июнда бошланиши аниқ бўлган. Москва йўналиши бўйича поезд қатнови 2023-йилгача бошланмайди, бунга Россия пойтахтидаги рельс ва шпаллар алмаштирилиб, темир йўллар янгиланаётгани сабаб бўлмоқда.

Муаллиф: Лев Потапов