Садир Жапаров қирғизистонликларни туристларга юқори маданиятни кўрсатишга чақирди

Президент Садир Жапаров қирғизистонликларга мурожаат қилиб, ҳар бир сайёҳга муҳмондўстликни ва юқори маданиятни кўрсатишга чақирди. Мурожаатини президент Фейсбук саҳифасида эълон қилди.

Давлат рахбари республикада туристик мавсум бошланганини ва Қирғизистоннинг барча ҳудудларига сайёҳлар оқими кўпайишини таъкидлади. Жапаров турли хил тахминларга таяниб,  2022-йили туристлар «оқими айниқса юқори бўлиши» кутилаётганини қўшимча қилди.

«Туризм давлат ғазнасини тўлдиришнинг муҳим манбаи бўлади. Бу нафақат мамалкатга, балки сайёҳларга хизматини кўрсатиб, турли хил тармоқда фаолият юритган ватандошларимиз учун ҳам моддий фойда олиб келишини айтмаса ҳам ҳаммаси тушунарли», — деди Жапаров.

Президент «туристларнинг ҳар бири ўз юртига қайтганда Қирғизистоннинг ижобий жиҳатларини айтадими-йўқми» бу қирғизистонликларнинг уларга қилган муносабатига боғлиқ эканини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, агар сайёҳлар яхши таъсуротда, унда улар келаси йилларда ҳам албатта келади.