Кубанич Шамакеев балет артистларининг халқаро танловида учинчи ўринни қўлга киритди

149
Сурат: Челябинск опера ва балет театри.

Қирғизистонлик Кубанич Шамакеев балет артистларининг XIV Халқаро танловида «Эркаклар, дуэт» категориясида учинчи ўринни қўлга киритди. Мукофот топшириш маросими 11-июнда Москвада Россиянинг Катта театрининг Бетховен залида ўтди.

Худди шу категорияда биринчи ўринни бразилиялик раққос Де Карвалхо Вагнер, иккинчи ўринни-  россиялик Дангит Субедей эгалласа, учинчи ўринни ватандошимиз Кубанич Шамакеев билан россиялик артист Никита Корнеев таъминлашди.

Бу йил танловга жаҳоннинг 33 давлатидан, уларнинг ичидан Қирғизистон, Австрия, Аргентина, Беларус, Бразилия, Буюк Британия ва Германиядан 343 илтимлснома келган. Натижада танловга 112 раққос қатнашди.

Балет артистларининг Москва Халқаро танловига 1969-йили асос солинган, тўрт йилда бир марта ўтказилади.

Кубанич Шамакеев 2016-йили Олмаотанинг хореография ўқув юртини битирган. Мазкур ўқув юртини якунлаганидан сўнг икки йил Екатеринбургнинг давлат  академик опера ва балет театрида ишлаган. 2019-йили М.И. Глинки номидаги  ЧМАОБТнинг труппасига қабул қилинган. У Россиянинг «Арабеск-2020» танловида бир нечта мукофотларни сохиби бўлган. 2021-йили  Юрий Григоровичнинг  «Жаҳоннинг ёш балетчиси» танловида биринчи мукофотни ва олтин медал совриндори бўлган.