Баткен: 8 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчининг иши судга етмай қисқартирилди

Боткент вилоятининг Қадамжой туманидаги  Марказ қишлоқ ҳукуматига қарашли Кўк дала қишлоғида 3-синф ўқиувчисини ўлимгача олиб келган ҳайдовчи озодликка чиқди. Бу ҳақда «Клооп»га Боткен вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Дамира Юсупова билдирди.

Маҳкама маълумотига кўра, ҳалок бўлган ўқувчининг ота-онаси ҳайдовчининг 6 нафар ёш боласи борлигини хисобга олиб, шикоятини қайтариб олган.

«Ҳайдовчи вафот этган қизнинг ота-онаси ўзаро келишиб олишган. Шунинг учун иш судгача етмасдан якунланди. Ҳозирда ҳайдовчи вақтинчалик ҳибсда сақловчи жойдан чиқарилди», — деди Юсупова.

Бунгача Боткен вилоят ИИБ мазкур факт бўйича тергов ишлари якунланиб, иш судга ўтказилишини билдирган эди.

Жорий йилнинг 14-апрелида Кўк дала қишлоғида Ўш — Исфана автомобил йўлида қатнаган  кичик автобус ҳайдовчиси 8 ёшдаги болани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида бола касалхонада вафот этиб, саккиз нафар одам жароҳат олган.

31-майда эса Қадамжой шаҳрида мактабга бораётган 8 ёшдаги қизни машина уриб кетган. Ўсмир олган жароҳати туфайли касалхонада вафот этган.

Вилоят ЙХНҚБ маълумотига кўра, 2-синф ўқувчиси йўлдан ўтиб кетаётганда «Тойота Ленд Крузер» русумидаги машина ўриб юборган.

Йўл транспорт ходисаси видео назорати камерасига ёзилиб қолган. Унда қиз йўл чизиқлари бўлмаган жойдан ўтгани, машина катта тезликда келганини кўриш мумкин. Югуриб чиқаётган ўқувчини йўлнинг четида тўхтаб турган «Хендай Портер» тўсиб қолган.