Норин туманининг Алиш қишлоғининг турғуни отасига пичоқ сайиб ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят милициясининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 7-июнь куни соат 14:30да милицияга 71 ёшдаги оқсақол пичоқланиб касалхонага еткизилганини хабар қилишган. Милиция ходимлари касалхонага борганда оқсақол воқеа жойида вафот этгани аниқланган.
«7-июнь куни соат 13:30лар атрофида Норин тумани Алиш қишлоғининг 47 ёшдаги турғуни эшикдан маст ҳолатда уйига кириб келиб, аёли билан жанжалашиб кетган. Келининг ёнини олган отасини юрак қисмидан паст томонига бир маротаба сайиб юборган», — деб айтилади хабарда.
Бу ҳақда Норин туман ички ишлар бошқармаси «Қотиллик» моддаси билан жиноий ишини қўзғаб, гумондорни қўлга олди. У милициянинг вақтинчалик хибсда сақловчи жойига киритилди.
Қирғизистондаги оилавий зўравонлик
Қирғизистонда ҳар йили оилавий зўравонлик фактлари содир бўлмоқда. ИИВнинг маълумоти бўйича, Қирғизистонда 2021-йили 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти содир этилган, бу 2020-йилга нисбатан 12%га кўп.
Зўравонликдан жабрланганларнинг кўпи милицияга шикоят билан мурожаат қилмаганидан қайд этилмай, хисобланмай қолади. Бу оилавий зўравонликнинг кўлами расмий статистикадан анча катта эканидан хабар беради.
Агрессорни қонун даражасида жазолаш жуда қийин — кўп жиноий ишлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиниш билан чегараланади.
Шу боисдан суд жавобига тортилмаслигини билан зўравонлар аёлни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.
«Клооп»нинг Қирғизистондаги фемицид ҳақидаги таҳлилида аёллар кўпинча турмуш ўртоғидан ёки бирга яшаган ҳамроҳининг қўлида ажал топиши аниқланган — бу оилавий зўравонликни ўз вақтида олди олинмаслик хисобланади.