Бир кадр билан: Президент ва МХДҚ етакчиси стадионга футбол кўргани борди

Долон Омурзаков стадиони. 8-июнь, 2022-йил. Сурат: Эрбол Султанбаев

2023-йилдаги Осиё кубогининг саралаш босқичида қирғизистонлик футболчулар ўйинига президент Садир Жапаров ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиев гувоҳ бўлди. Бундан ташқари футболни кўриш учун стадионга маданият, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жамангулов борган.

8-июнда Қирғизистон билан Сингапурнинг футбол бўйича миллий термалари беллашди. Биринчи тайм якунлангунга қадар хисоб очилмади.

Қирғизистон терма жамоаси 14-июнгача Осиё кубоги-2023 ўйинларининг саралаш турнирида уч учрашув ўтказади. «Ак Шумкар» 8-июнда Сингапур, 11-июнда Мьянма ва 14-июнда Тожикистоннинг терма жамоалари билан билан беллашади. Ўйинлар Бишкекдаги Долон Омурзаков стадионида, соат 21:00да бошланади.

2023-йилдаги Осиё кубогида 24 терма иштирок этади. Уларнинг 13таси аниқ бўлди. Қирғизистон футболчилари қолган 11 йўлланмадан бирини олишга ҳаракат қилишади.

Саралаш ўйинларида умумий олти гуруҳ бор. 11 йўлланмани ҳам мана шу гуруҳ ғолиблари, аниқроқ айтганда, биринчи ўринни олган ва статистикада энг яхши ўйин кўрсатган жамоалар олади. Шунинг учун Қирғизистон термаси биринчи ёки иккинчи ўринни таъминлаши керак.

Аммо шундай бўлган вазиятда ҳам Қирғизистон термаси Осиё кубогида ўйнайди деган кафолат йўқ. Чунки бошқа гуруҳларда олдинга чиққан жамоаларнинг умумий очкоси юқори бўлиб қолиши мумкин.

Осиё кубоги 2023-йилнинг 16-июнидан 16-июлигача Хитойда ўтиши керак эди, аммо мамакат ҳукумати коронавирус туфайли турнирни ўтказишни рад қилган. Ҳозирча турнир қайси давлатда ўтказилиши номаълум.

Осиё кубоги 18-маротаба ўтмоқда. Уни Осиёнинг футбол конфедерацияси ўтказади.