9 ёшли боланинг ўлими сабабли «Ала-Тоо» аквапарки вақтинча ёпилди

300
Иллюстратив сурат

Бишкек шаҳридаги «Ала-Тоо» аквапарки 9 ёшли боланинг ўлимидан кейин вақтинча ёпилди. Маълумотни «Клооп»га аквапарк администрациясидан тасдиқлашди.

6-июнда Бишкекдаги № 95 мактабнинг 3-синф ўқувчиси Атай Аскат ўғли «Ала-Тоо» аквапаркига чўкиб кетган. Ўқувчилар билан бассейнга ўқитувчиси ва икки ота-она биргаликда борган. Аммо боланинг чўкаётганини дастлаб ҳеч ким сезмаган.

Қутқарувчилар ва ҳамшира болага сунъий нафас олдирган. Бироқ ўқувчи ўша ерда жон берган.

Атайнинг онаси Асел Азикова ўғли бир ойдан кейин 10 ёшга чиққан бўларди деб йиғлаб ўтирган вақти. У мактабда таътил уюштирилганда «қутқарувчилар бўладит» деб айтишганига ишониб боласини юборганини айтади.

У воқеага мактаб директорини ва аквапаркнинг раҳбариятини айбдор деб, уларни жазога тортишни талаб қилмоқда. Унинг айтишича, ўша куни дам олиш жойида 200-300 бола бўлганига қарамай хавфсизликка эътибор қаратилмаган.

«Икки ярим йилдан бери оғир касалга учраганман. Даволанрдим. Шу болагина менга куч берарди [...] Энди ким жавоб беради? Нима учун шунча болани у ерга олиб боришди. Бола сувдан қалқиб чиқиб қолгунча нима қилишди улар, айтингларчи?!» — деб савол қўйган у.

Ҳозирда Октябрь туман ИИБи бу воқеа бўйича «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш» ва «Истеъмолчилар учун хавф яратиш» моддалари билан жиноят ишини қўзғаб, тергов олиб борилмоқда.