Депутат Адахан Мадумаров Жогорку Кенешнинг 8-июндаги йиғилишида бош прокурор ўринбосари Турсунбек Ишеналиевдан Курманкул Зулушевнинг бош прокурорлик вазифасидан вақтинча четлатилиши бўйича изоҳ беришини сўради.
Мадумаров назорат ограни «ўз ҳуқуқини ўзи химоя қила олмай, бош прокурор ўзининг ҳуқуқийга ўзи эга бўла олмаганини» таъкидлади.
«Турли сўзлар айтилмоқда, Бош прокурорни Конституция, қонунлар асосида вақтинча четлата олмайди. Сизлар нима дейсизлар? Сизлар қонунни аниқ бажарилишини назорат қилишингизлар керак. Қандай баҳолайсизлар?» — деб сўради депутат.
Ишеналиев эса бош прокурор Курманкул Зулушевни лавозимидан вақтинча четлатиш бўйича президент Садир Жапаров қабул қилган фармонга изоҳ бера олмаслигини айтди.
«Мен унга изоҳ берганга ҳуқуқум йўқ. Қарор қабул қилинди, фармонни бажаришимиз керак», — деб жавоб берди у.
Зулушев истеъфоси
4-июнда президент Садир Жапаров соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевни коррупцияга боғлиқ иши бўйича Курманкул Зулушевни тергов вақтида бош прокурорлик лавозимидан вақтинча озод этган.
Давлат раҳбари маъмуриятидан Зулушевни хизмат вазифасидан четлатиш ҳақидаги қарорини қабул қилишда «вазир билан бош прокурорнинг шахсий адоватларини хисобга олинганини» айтишган.
Садир Жапаровнинг амалдаги Конституциясида бош прокурорнинг лавозимидан четлатилиши кўзда тутилмаган.
«Президент Жогорку Кенешнинг розилиги билан Бош прокурорни тайинлайди; қонунда вазяитларда Жогорку Кенешнинг депутатлари умумий сонининг ярмидан кам бўлмаганлар розилиги билан Бош прокурорни вазифасидан озод қилади», — деб айтилади Конституцияда.
Лекин Зулушевни лавозимдан олиш масаласи Жогорку Кенеш йиғилишида хатто кўтарилмаган ҳам, кўриб чиқилмаган ҳам қаралмаган.
Зулушевнинг ўзи эса хизматдан вақтинчалик четлатилишига «президент буйруғи муҳокама қилинмайди», у фақат бажарилиши керак деб изоҳ берган. Бунгача Жапаров матбуот котиби Эрбол Султанбаев Курманкул Зулушевнинг тергов вақтида бош прокурорлик вазифасидан вақтинчалик четлатилиши Конституцияга қарши келмайди деб билдирган.
Унинг сўзларига кўра, бош прокурор хизматидан тўлиқ бўшатилмади, шу боисдан бундай вазиятда Жогорку Кенешнинг розилиги талаб қилинмайди. Султанбаев «Манфаатларнинг тўқнашуви ҳақидаги» қонуннинг 7-моддаси манфаатларнинг тўқнашуви пайдо бўлганда давлат ходимларини лавозимидан четлатишга йўл беришини ҳам таъкидлаган.
«Соғлиқни сақлаш вазири билан бош прокурорнинг шахсий муносабати — бу манфаатларнинг тўқнашуви — жамоат-ҳуқуқий вазифалари билан шахсий манфаатларнинг ўртасидаги тўқнашув, бунда уларнинг шахсий анфаатлари уларнинг хизмат вазифаларини бажаришда салбий таъсир кўрсатади ёки таъсир кўрсатиши мумкин, бу фуқароларнинг, ушбу вазиятда Алимкадир Бейшеналиевнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин», — деб тушунтирган Султанбаев.
Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 2-июнда «коррупция»да гумонланиб қўлга олинган. Бош прокуратура расмийга нисбатан еттита жиноий ишни қўзғагани аниқ бўлди.
Назорат органининг маълумотига кўра, бир жиноят иши «Коррупция» моддаси бўйича, иккитаси «Таҳдид қилиш орқали пора олиш», тўрттаси «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган.