Мудофаа вазири ватанпарварлик руҳидаги тарбияни кучайтириш учун ҳарбий коллеж очиш таклифини киритди

295

Мудофаа вазирлиги  мактабларда ҳарбий хизматгача тайёргарликни дастлабки даражасигача етказиб, ҳар бир вилоятда ҳарбий коллежларни очишни хоҳлайди. Бу ҳақда мудофаа вазири  Бактибек Бекболотов Жогорку Кенешнинг 6-июндаги ижтимоий сиёсат қўмитасининг йиғилишида билдирди.

«Ҳар бир командировкага, иш сафарга чиққанда мудофаа вазири, ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, командирларнинг ҳаммаси ҳозир шундай топшириқ олишган. Мактаблардаги синфларни текшириб, шуларнинг ҳаммасига Таълим вазирлиги билан бирга [ҳарбий хизматгача тайёргарликни] аввалги даражасига еткизайлик деяпмиз. Бу биринчидан. Иккинчидан, яна бир ташаббус кўтаряпмиз. Мудофаа вазирлиги билан Таълим вазирлиги ҳамкорликда ҳар бир вилоятда ҳарбий коллеж очиб олсак.  9-10-11-синфда ўқиган болаларнинг кўпчилиги бугунги кунда эътибордан четда қолиб кетмоқда. Интернетда кўриб турибсизлар, қўшни давлатларда свастика тақиб юрганлар бор, бу афсуски Марказий Осиё. Бизда ҳам унинг тарафдорлари учраб туради. Бундай бўлмаслиги учун коллеж очиб олсак. Эътиборсиз қолган болаларимиз, бугун ё фашизмга ёки экстремизмга кириб кетади», — деди у.

Бекболотов ҳарбий коллежларида ўқиган ўқувчилар ҳарбийга боришга мажбурланмаслигини, лекин у ерда «тарбия» олишини қўшимча қилди. Мудофаа вазири ўз сўзининг якунида  депутатларга қонун лойиҳаси тайёр бўлганда халқ вакилларига тавсия этишини таъкидлади