Ўзбекистонлик 100 талаба дарсга келмагани сабаб ЖАДУдан чиқарилди

Жалолобод давлат университетидан 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба ўқишдан четлатилди. Бу ҳақда Таълим вазирлигининг матбуот хизматидан билдиришди.

Вазирликдан талабалар «дарсларни дойим қолдиргани туфайли» ОЎЮ низомига асосида ўқишдан ҳайдалганини таъкидлашди. Маҳкама маълумотига кўра, талабаларга бир неча маротаба огоҳлантириш берилган, лекин улар дарсларни қолдиришни давом этдирган.

Таълим вазирлигидан талабалар Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон тиббиёт тиббиёт муассасаларидан маълумотномаларни ўқишдан ҳайдалганидан кейин олиб келишганини қўшимча қилишди.

«Лекин тиббий маълумотномаларда касал бўлган вақт муддати кўрсатилмаган ёки дарсга келмаган кунлари билан тўғри келмай қолган. Қоидага қарши касалликнинг енгил тури билан оғриган вақтда ҳам ўқишдан узоқ муддатга озод қилиш маълумотномаларни олишган. Шу билан бирга тиббий хужжатларда санани ўзгартирган фактлар ҳам мавжуд», — деб таъкидлашди матбуот хизматидан.

Матбуот хизматидан талабаларнинг кўпчилигига бир хил ташхис қўйилганини айтишди — Ўткир респиратор вирусли инфекция. Бундан ташқари, кўп талабалар шифокорлардан олиб келган маълумотномаларда қайд қилинган рақам бўлмаган.