Чуй: Ўспирим қизга жинсий аъзосини кўрсатган киши 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

202

Чуй вилоятининг Москва туманидаги Петровка қишлоғида 15 ёшдаги ўспирим қизга жинсий аъзосини кўрсатган киши 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Чуй вилоят судининг матбуот хизмати «Клооп»га билдирди.

6-июнда Москва туман судида гумонланувчи «16 ёшга чиқмаган шахсга нисбатан жинсий одобсиз ҳаракатларни қилиш» моддаси билан айбдор деб топилган. Бундан ташқари, жабрланувчининг фойдасига 50 минг сом пул тўлаб бериш шарти қўйилди У жазосини умумий аҳлоқ тузатиш қамоғида ўтайди.

Воқеа қандай бўлган?

Жорий йилнинг 26-мартида дўконда савдо қилгани келган киши сотувчи қизга жинсий аъзосини кўрсатган. Ўспирим кузатув камералари борлигидан огоҳлантирганда у чиқиб кетган.

Қиз воқеани оиласига айтиб бериб, улар дарҳол милиция чақирган. Жабрланувчининг яқинлари чақирувга келган ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари ишнинг тафсилотини эшитгандан кейин улар «мазах қилиб кулганини» таъкидлаб ўтишган.

Милициянинг бундай ҳаракатидан кейин ўспирим қизнинг ота-онаси гумонланувчининг суратини чиқариб олиб, мустақил қидира бошлашган. Улар у киши қишлоққа яқиндагина келганини ва дўконга яқин ерда яшашини аниқлашган.

Милиция бу факт бўйича «16 ёшга чимаган шахсга нисбатан жинсий одобсиз қилиқларни қилиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, 14-апрелда гумонланувчи қатори Ўш вилоятининг 35 ёшдаги турғунини қўлга олган.

Аммо Москва туман судининг етакчиси Арстанбек Аскарбеков гумонланувчининг яшаган еридан ижобий тафсифлар айтилганини, унинг уч фарзанди борлигини ҳисобга олиб, уни қамоққа олишдан бош тортган.

Шу сабаб 24-майда жабрланувчи қизнинг опаси воқеани журналистларга айтиб бериб, 15 ёшдаги синглисига жинсий аъзосини кўрсатган киши уй қамоғига чиққанидан норози бўлган.

Ўспирим қизнинг опаси кузатув камерасига олинган видео билан ҳам бўлишган.

Жогорку Кенешнинг 26-майдаги йиғинида эса депутат Дастан Бекешев ҳам ушбу масалани кўтариб, ИИВ етакчисининг ўринбосари Эркебек Аширходжаевдан мазах қилган милиция ходимларига чора кўриладими деб савол қўйган.

Аширходжаев бу маълумот бўйича хизмат суриштируви ўтказилишини айтган. У агарда бу маълумот тасдиқланса у ҳолда ҳуқуқ тартибот ходимларига чора кўрилишини таъкидлаган.

Шундан кейин гумонланувчини уй қамоғига чиқарган Арстанбек Аскарбеков туман судининг раислигидан олинган. 31-майда эса Чуй вилоят прокуратураси гуомнланувчини Бишкекдаги СИЗО-1га икки ойга қамоққа олган.