Бишкекда 6-июнь куни № 95 мактабнинг 3-синфининг ўқувчиси «Ала-Тоо» аквапаркида сувга чўкиб ҳалок бўлган. Боланинг онаси воқеанинг айрим тафсилотларини айтиб берди.
Аёлнинг айтишича, миллий аквапаркка синфдошлари билан кетган. У болаларнинг ота-оналарига ўқувчиларга қутқарувчилар билан икки катта ёшли киши назорат қилиб туришини айтишганини билдирди.
Боланинг онаси фалокатдан кейин тез ёрдам дарҳол чақирилмаганини ҳам билдирди. У шифокорлар аквапаркка ўзи етиб келгандан кейингина ортидан келишганини қўшимча қилишди.
Аёлнинг айтишича, шифокорлар болани кўриб, ўқувчи тез ёрдам келгунга қадар вафот этганини айтишган.
«Бизни, ота-оналарнинг барини у ерда қутқарувчилар бўлади деб ишонтиришган эди. Ўғлимнинг ўлими учун энди ким жавоб беради? Бир ойдан кейин, 12-июлда, 10 ёшга тўлар эди», — деб ёзди вафот этган боланинг онаси.
6-июнда Бишкек шаҳар мэриясига қарашли таълим бошқармасининг етакчиси Данияр Абдуазизов «Клооп»га ҳалокат бўйича мактабнинг масъулиятини кўриш учун комиссия тузилганини билдирган.
У болалар [аквапаркка] мактабнинг ташаббуси билан боришганми ёки қандай ҳозирча маълумот йўқлигини, дарс вақтида ёки мактабдан ташқари бўш вақтда боришганми, номаълум эканини айтган.
Октябрь туман ички ишлар бошқармаси воқеа бўйича терговга қадар текширув бошланиб, суд-тиббий экспертиза тайинлаганини маълум қилган.