Жаркинбек Касимбеков: Кам гапириб, кўп иш қиламан

218

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазифасини бажарувчи Жаркинбек Касимбеков 24.kg нашрига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг келажакдаги режаларини ва маҳкаманинг ҳозирги ҳолатини айтиб берди.

Жаркинбек Касимбеков. Сурат: 24.kg нашри

Касимбеков вазирининг вазифасини бажарувчи қатори барча масалаларни ҳал қилишини айтди. У номенклатура бўйича, уюштирувчилик, умумий, тиббий билим бериш, лицензия олиш, молия ва кадрлар тармоғидаги масалаларни ҳал қилиши кераклигини такъидлади. Шу билан бирга ҳеч кимни хизмат вазифасидан олмаслигини қўшимча қилди.

Вазир вазифасини бажарувчи коллективдан ҳеч ким у билан ишлашдан бош тортмаётганини, «лекин ҳамма нарсани кутиш мумкинлигини» айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда вазирликда муҳит «яхши эмас». У янги лавозимда эҳтиёткорлик ва маслаҳатлашган ҳолда ишлашини қўшимча қилди.

«Бўлим бошлиқлари ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари хизматдан олингани учун иш тўхтаб қолди. Ҳужжатлар кутиб қолди, имзолаш керак. Электрон хужжат айланиш тизими бўйича қаерда кечикишлар борлиги аниқ. Ме ҳозирча вазифамга киришмадим, жамоа билан бугун [6-июнда] таништиришади», — деди у.

Касимбеков 2015-йили «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича лавозимидан олиниб, кейин оқланганини айтиб берди. Таъкидлашича, уч эпизод бўйича шубҳа остида қолган: тиббиёт ходимлари формасини тикиш, касаллик тарихи ёзилган қоғозларни қалбакилаштириш ва мукофот пулларини асоссиз бериш.

«Мен қаллоб ёки товламачи эмасман[…] Мени аввалги лавозимимга яқинлаштирмаслик учун хизматдан бўшатишган […] Ўзимни тўлиқ оқлаш учун етти йил умрим кетди. Қўлимда Бишкек шаҳар судининг қонуний, кучга кирган реабилитация қилувчи ҳукми бор. Адолат излаб, бунчалик сабрли бўлган кам», — деди у.

Касимбеков 2021-йилнинг октябрь ойида нима учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида кабинетни ўз бошимчалик билан эгаллаб олганини ҳам тушунтирди.

«Лавозимни босиб олишга ҳеч қандай ният ҳамда хоҳиш бўлмаган. Олтинчи октябрда ҳукумат йўқ бўлган, майдон ёнидаги Мажбурий тиббий суғурта жамғармасини талон-тарож қилиб кетишган. Ундан кейин талончилик бўлиб кетмаслиги учун штаб тузилиб, Соғлиқни сақлаш визирлигини сақлаб қолишни илтимос қилишган. [...] Вазирликка бордим, борсам вазир кабинетини ташлаб, ўринбосарлари билан сататс-котиблари йўқ экан. Уларга қўнғироқ қилиб, коронавирус бўйича маълумот олиб [...] кетдим», — деди у кабинетда икки соатга яқин бўлганини қўшимча қилиб.

Шу билан бирга Касимбеков собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев бошлаган ишларни ва ислоҳотларни агар улар ҳам рационал бўлса давом эттиришини қўшимча қилди.

«Агар [Бейшеналиев ислоҳоти] қонунга қарши келиб, ҳуқуқий жиҳатдан хато бўлса, унда қайта қараб чиқамиз. Биз буни аниқлашимиз керак, мен хозирча танишиб чиқмадим», — деди вазир вазифасини бажарувчи.

Бейшеналиев каби журналистларнинг саволларига қачон бўлса ҳам жавоб бериб туришга тайёрмисиз деган саволга Касимбеков кам гапириб, кўп ишлашга ҳаракат қиламан деб жавоб берди.

Бейшеналиевнинг лавозимидан кетиши

4-июнда президент Садир Жапаров Алимкадыр Бейшеналиевни соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан вақтинча четлатилиб, Жаркинбек Касимбековни вазир вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб тайинлаган.

Жапаровнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, президент бундай қарорни Бейшеналиевга нисбатан қўзғалган жиноий ишни «ҳар тарафлама, адолатли» кўрилишини таъминлаш учун қабул қилган.

Бош прокуратура вазирга нисбатан еттита жиноий ишни қўзғаган. Назорат органининг маълумотига кўра, бир иш «Коррупция» моддаси билан, иккитаси «Таҳдид қилиб пора олиш», тўрттаси — «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш» моддалари билан қўзғалган.

Бишкек Октябрь туман суди Бейшеналиевни бир ойга МХДҚнинг вақтинчалик хабсда сақловчи жойга киритган.

Жаркинбек Касимбеков ҳақида нималар маълум?

Жаркинбек Касимбеков 49 ёшда. Тиббиёт фанлари доктори. 1996-   йили Давлат тиббиёт инститини тамомлаган. 1998-йили давлат тиббиёт адемиясида урология бўйича ординатурани ўқиган. 2004-йили Президентга қарашли бошқарув академиясида магистратурани битирган.

Касымбеков Бишкекте Тез ёрдам станциясининг бош шифокори ва №17 Оилавий тиббиёт маркази  директори лавозимларида ишлаган. У Халқаро тиббиёт университети ректору ҳам бўлган. «Манас» университетида ҳам дарс берган.

2015-йили Касимбековга ноқонуний тендер ўтказишга боғлиқ жиноий иш қўзғалган. Суд уни «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» моддаси билан айбдор дейилиб, 300 минг сом жаримага тортган.

2020-йилдаги парламент сайловга Касимбеков «Чон Казат» партиясидан депутатликка номзодини қўйган. Октябрь воқеаларида ўзини ўзи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг координатору деб эълон қилган.