Шаҳар суди Болот Темировнинг ишидан «асоссиз далилларни» олиб ташлашга қарши бўлди

Бишкек шаҳар судида 6-июнда суриштирувчи журналист Болот Темировнинг иши бўйича маҳкама бўлди. Бу ҳақда «Клооп»нинг мухбирига журналистнинг адвокати Бакит Автандил хабар қилди.

Юрист 2022-йилнинг май ойининг ўртасида Темировнинг адвокатлари дастлабки суд тингловида Свердлов туман судидан айрим «асоссиз далилларни» олиб ташлашни илтимос қилишганини айтиб берди. Юристларнинг фикрича, улар қонунбузарликлар билан олинган.

Аввалроқ журналистнинг яна бир адвокати Разак Ашимбаев «асоссиз далилларга» Temirov Live командасининг офисини тинтувда ёздирилган видеолар, шунингдек тинтув ўтказган милиция ходимларининг кўрсатмалари киришини айтган. Адвокатлар милиция ходимлари манфаатдор томон ҳисобланишини, уларнинг кўрсатмалари далил бўла олмаслигини таъкидлашган.

Ўшанда Свердлов туман суди адвокатларнинг илтимосини қаноатлантирмай, юристлар қарорни Бишкек шаҳар судига бориб шикоят қилишга қарор қилишган.

Аммо Бакит Автандилнинг айтишича, Бишкек шаҳар суди аввалги инстанциянинг қарорини кучида қолдирди. Темиров ўзи шаҳар судининг судьялари қарорни маҳкамагача тайинлаб қўйишган деб ҳисоблайди.

«Абсурд давом этмоқда. Судлар ҳеч ким эмаслигини яна бир карра далиллашди», — деб ёзди журналист.

Темировга қарши очилган жиноят ишлари

Ҳозирда Болот Темировга нисбатан жами тўрт жиноят иши қўзғалган: паспорт ва ҳарбий гувоҳномани ноқонуний олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва гиёҳванд моддаларни тайёрлаш. Жиноят ишларининг бари Temirov Live’нинг журналистлари МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари давлат тендерларида қатнашаётгани ҳақида суриштирувларини эълон қилгандан кейин қўзғалган.

Темиров бу жиноий ишларни журналистларнинг гуруҳи МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевни оиласининг «ишларини» ошкор қилгани учун таъқиб қилиш қатори баҳолаган. Адвокатлар журналистга қарши қўзғалган жиноят ишларини «бутунлай абсурд» деб аташган.

Бунга қадар Инсон ҳақлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси (NHC), Инсон ҳақлари бўйича Хельсинки Фонди (HFHR) ҳамда Фуқаролик ҳуқуқ ҳимоячилари (CRD) суриштирувчи журналист Болот Темировга қўйилган айбларни олишни талаб қилишган.

Ташкилотдагилар мазкур жиноят ишларини «сиёсий» ва «юқори ҳукумат бутоқларидаги коррупция бўйича суриштирувлар учун аниқ ўч олиш» деб ҳисоблашади.