Новкенда «Ас-Сафа маркази» ёлғиз оналар учун ижтимоий шаҳарча қуриб берди

Сурат: Жалолобод вилоят маъмурияти

Жалолобод вилоятининг Новкен тумани Аримжан қишлоғида муҳтож оилаларга 100 хонадондан иборат 25 ижтимоий уйнинг қурилиши якунланиб, 5-июнда фойдаланишга берилди.

Тадбирга лойиҳа ташаббускорлари «Ас-Сафа маркази» жамоат бирлашмаси вакиллари, маҳаллий ҳукумат вакиллари ва шаҳарча аҳолиси иштирок этди.

Йирик лойиҳада шаҳарча жамиятнинг ночор қатламига кам таъминланган ёлғиз она  ҳамда кўп фарзандли оналар учун қурилган.

Маҳаллий ҳукумат ижтимоий шаҳарчага 3 гектар ер участкасини берган. Уйлар замонавий шароитлар билан қурилган.

Бундан ташқари шаҳарчага 100 ўринли тикувчилик ишхонаси, нон пиширувчи цех, ФАП, масжид, дўкон ва кичик футбол майдончаси ҳам қурилган.

Қувайт мамлакати асос солган «Ас-Сафа маркази» жамоат бирлашмаси ҳудудда биринчи маротаба ижтимоий шаҳарча қураётгани йўқ.

2019-йили бирлашма Боткен шаҳрига «Али Аль-Ганим» ва «Фаиза Аль-Харафи» номидаги ижтимоий шаҳарча қуриб берган. Бунинг учун Боткен мэрияси уй қуришга 3,5 гектар ер ажратиб берган. Хонадонлар кам таъминланган оилаларга берилган.