Соғлиқни сақлаш вазирининг вазифасини вақтинча бажараётган Жаркинбек Касимбеков АКИпресс нашрига Алимқадир Бейшеналиев қабул қилган қарорларга ички аудит олиб борилишини билдирди.
У Бейшеналиев қабул қилган қарорлар бўйича хужжатлар билан танишиб чиққанини, уларнинг «рационал»ларинигини амалга оширишни давом эттиришини таъкидлади.
«Масалан, “Олтин Болалик” реабилитация маркази — энг яхши лойиҳа, улкан меҳнат, биз бу ишни тўхтатмаслигимиз керак. Кам таъминланган оилалар фарзандлари реабилитациядан ўтиши керак», — деб таъкидлади Касимбеков.
Касимбеков қарорларни мустақил қабул қилмасдан, мутахассисларни чақириб, уларнинг ҳам фикрини «хисобга олишини» қўшимча қилди.
4-июнда президент Садир Жапаров Алимкадыр Бейшеналиевни соғликни сақлаш вазири вазифасидан вақтинча четлатиб, Жаркинбек Касимбековни вазир вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб тайинлаган.
Жапаров матбуот хизмати хабар қилганидай, президент бундан қарорни Бейшеналиевга нисбатан қўзғалган жиноят иши «ҳар томонлама, адолатли» кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида қабул қилган.
Бош прокуратура вазирга нисбатан еттита жиноят қишини қўзғаган. Назорат органининг маълумотига кўра, бир иш «Коррупция» моддаси билан, иккитаси «Таҳдид қилиш орқали пора олиш», тўрттаси — «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган
Бишкекнинг Октябрь туман суди Бейшеналиевни бир ойга МХДҚнинг вақтинчалик сақловчи жйоига киритган.
Бейшеналиев ислоҳотлари
Алимқадир Бейшеналиев бир қатор ислоҳотларни олиб борган.
Жорий йилнинг 4-февралида Алимкадир Бейшеналиев Травматология ва ортопедия илмий марказининг директори Сабирбек Жумабековни хизматдан олган.
Марказ ёпилиб, урнига Клиник тез ёрдам шифокхонаси фаолият бошлаган. Шундай буён бир неча маротаба раҳбари алмашиб, Памир Муратов 14-февралда раҳбар вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланди.
Вазир Республика руҳий саломатлик маркази билан Республика наркология марказини бирлаштириш қарорини қабул қилган. Бейшеналиев алкогол ичимликларга тобеъ ва руҳий касаллиги бор беморларнинг сонини камайганини билдирган. Бундан ташқари, Бейшеналиев 19 туберкулезни даволовчи касалхонани ёпиб, яна 30 шифохонадаги ходимлари сонини камайтирганини билдирган.
Беморларнинг қарши чиқишига қарамасдан Бейшеналиев Миллий онкология марказидаги маммология марказини ёпиб, унинг ўрнига бўлим очишга буйруқ берган.
Шу билан бирга Бейшеналиев «Олтин Болалик» саломатликни қайта тиклаш ҳамда реабилитация қилиш марказини фойдаланишга берган. Бейшеналиев оиласи реконструкция ишига 2 млрд сом ажратган.
Бундан ташқари, у сертификат ва лицензиялари йўқ бўлгани учун 300га яқин хусусий клиника ёпилаётганини айтган.