Видео: Садир Жапаров қурол қўлланиш салоҳиятини намойиш этди

258

Президент Садир Жапаров 4-июнда Бишкекнинг четидаги Миллий хавфсизлик қўмитасининг ўқув машғулоти марказининг очилиш тадбирида қатнашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати  билдирди.

Кейинроқ матбуот хизмати Жапаров ҳарбий қуролдан нишонни отаётгани тасвирланган видеосини эълон қилди.

Давлат раҳбари марказнинг очилишида сўзлаган нутқида «бугунги кунда дунёда рўй бераётган воқеаларни диққат билан кузатаётганини таъкидлади. Марказий Осиё ҳудудидаги ва бутун дунё вазиятига олиб борилган таҳлиллар кўрсатганидай, Қирғизистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариб, беқарорлаштиришни ният қилган халқаро террорчи, диний экстремистик ташкилотлар, гиёҳванд модда трафигидаги ва транс-миллий жиноий гуруҳлар давлатимиз ҳавфсизлигига раҳна солиши мумкин» дея таъкидлади.

«Марказ ҳудудида машғулот ўтказишга, етарли малакаларни оширишга, шу билан бирга ходимларнинг узоқ муддатгача яшаб, хизмат қилиши учун барча зарурий шароитлар ҳисобга олинган. Мазкур ўқув маркази қурилиши бир йил ичида якунланди», — деб айтилади президент матбуот хизмати хабарида.