Мудофаа вазирлиги: КХШТнинг таркибида Қозоғистонга юборилган ҳарбийларга маош тўланди

272

Қозоғистондаги январь воқеасида КХШТнинг тинчлик ўрнатиш миссиясида иштирок этган Қирғизистоннинг ҳарбий ходимлари тегишли тўловларни олишди. Бу ҳақда мудофаа вазири Бактибек Бекболотов парламентнинг тармоқ қўмитаси йиғилишида билдирди.

Январ бошида Қирғизистондан қўшни давлатга умумий 150 ҳарбий юборилган, улар Олмаотадаги ТЭЦ-2 стратегик объектини муҳофаза қилишган.

«Январь ойида Қозоғистонда бўлган вазиятга бизнинг 151 аскаримиз бориб келди. Кейин, уларга нафақа пулини тўлашга бизда қонуний моддаларимиз йўқ экан. Шу боисдан шу кунгача ушлаб туриб, мана бир ой бўлди, шуни хозир тўлаб бера олдик», — деди у.

Май ойининг бошларида Қирғизистоннинг ҳарбийлари президент Садир Жапаровга мурожаат йўллаб, Қозоғистондаги январь воқеасида КХШТнинг тинчлик ўрнатиш ғоясида қатнашгани учун тегишли тўловларни ололмаётганини айтиб норози бўлишган. Унда президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев тинчлик ўрнатиш миссиясининг барча аъзоларига тегишли тўловлар яқин орада тўланишини билдирган.

Қирғизистонлик ҳарбийлар Қозоғистонда. Сурат: Қирғизистоннинг мудофаа вазирлиги.

Қозоғистондаги норозиликлар ва КХШТнинг ҳарбийларини киритиш

Қозоғистонда 2022-йилнинг январь ойида суюқ газ нарҳининг кўтарилишига қарши намойишлар бошланган. Тинчлик акциялари намойишчилар билан куч тизимларининг тўқнашувигача бориб етган. Унда Олмаотада вазият оғирлашиб, шаҳарда талончилик, ўт қўйиш, маъмурий биноларни босиб олиш ва куч тизимлари билан қуролли тўқнашувлар ўрин олган. Расмий маълумотларга кўра, январдаги воқеаларда 225 киши ҳалок бўлган.

Норозиликлар тўхтатамаётган шароитда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев намойишчиларни «террорист» деб атаб, «террористик ҳавфдан ўтиш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Натижада Қирғизистон қўшни давлатга 150 ҳарбий, 8 умумий бронланган техника ва 11 машина юборган. Улар Қозоғистонга 7-январда кириб, Олмаотадаги ТЭЦ-2 стратегик объектини ҳимоя қилишган.

11-январда эса Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев КХШТнинг тинчлик ўрнатувчи кучларининг асосий миссияси якунланганини билдирган.

9-апрелда қўшни мамлакатга бориб келган ҳарбийларга президент Садир Жапаров номидан қимматбаҳо совғалар топширилган.