6-июнда Бишкекдаги № 95 мактабда ўқиган 3-синфнинг ўқувчиси Ала-Тоо аквапаркига чўкиб кетди. Бу маълумотни «Клооп»га Бишкек шаҳар мэриясига қарашли таълим бошқармасининг етакчиси Данияр Абдуазизов тасдиқлади.
Унинг айтишича, боланинг нима сабабдан сувга чўкиб кетгани ҳозирча номаълум.
«Мактаб жамоатининг жавобгарлигини кўриш бўйича комиссия тузилди. Ҳозирча болалар [аквапаркка] мактабнинг ташаббуси билан боришганми ёки қандай ҳозирча номаълум. Дарс вақтида ёки мактабдан ташқари бўш вақтда боришганми, номаълум», — деди Абдуазизов.
Октябрь туман ички ишлар бошқармаси воқеа бўйича терговгача текширув бошланганини таъкидлаб, суд-тиббий экспертиза тайинланганини билдирди.