Бишкекда 3-июнда Свердлов туман ИИБнинг ходимлари пора олаётган жойида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати хабар қилди.
11-майда ИИВнинг Ички тергов хизматига фуқаро мурожаат қилиб, «Искен ва Каниет исмли милиция ходимлари март ойидан бери 15 минг доллар таълаб қилаётганини» билдирган. Ариза эгасининг айтишича, милиционерлар пулни унинг телефонидан рухсатсиз юклаб олишган видеони тарқатмаслик эвазига талаб қилишган.
Факт жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд этилиб, «Пора олиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди.
Қўлга олинганлар Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
«Ички ишлар идораларининг сафини порахўрлардан тозалашга мўлжалланган ишлар давом этмоқда», — деб айтилади Ички тергов хизматининг билдирувида.
Материалнинг муаллифи: Бегимай Ирисқулова