«Манас айылы» комплекси Президентнинг иш бошқармасининг қарамоғига ўтди

286

«Бишкек» эркин иқтисодий ҳудудининг (СЭЗ) бош дирекцияси «Манас айылы» маданий-этнографик мажмуасини Президентнинг иш бошқармасига ўтказиб берди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан билдирилди.

Бундай топшириқни вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров берди.

Вазирлар маҳкамасининг фармонида мазкур қарор этнографик мажмуани реконструкциялаш ҳамда янги этно-маданий мажмуаларни қуриш мақсадида қабул қилингани айтилди.

Ҳукумат Президентнинг иш бошқармасига «Манас айылы»ни реконструкция қилиб, эски қурилишларни сурдириб, янгисини қуриш топшириғини берди.

Молия вазирлигига бу ишларни амалга оширишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқиш топширилди.

«Манас айылы»га доир можаро

«Манас айылы» мажмуасининг бошчиси Доолот Сидиков «Манас айылы»нинг ҳудудида президент маъмуриятининг янги биноси учун парк қуриб, этномажмуани Бишкекнинг ташқарисига кўчириш ҳаракати бўлаётагнини ёзган.

Сидиков шунингдек «Иссиқкўл» меҳмонхонасини сурдириш билан шуғулланган компаниянинг ходимлари «Манас айылы»нинг деворини ҳам ноқонуний сурдира бошлашганини, президент маъмурияти учун мажмуанинг майдонидан 5 гектар ерни олишга ҳаракат қилишганини билдирган.

Манасчининг бундай билдирувидан кейин президент маъмуриятининг матбуот хизмати «Манас айылы»дан 5 сотих ер административ бинонинг ҳудудини тенглаш учун олинаётганини билдиришган.

Кейинчалик этнокомплексга президент Садир Жапаров бориб, у ернинг майдони кенгайтирилиб, музей ва уч қават бўз уй қурилишини айтган. Аммо 5-майда, мамлакатдан чиқиб кетгандан кейин Сидиқов ҳукуматнинг айтганлари «ёлғон» эканини, этнокомплекснинг майдони анча кичрайиб кетганини билдирган.