Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг ҳимоячиси Кайсин Абиров вазир билан учрашувга имконият берилмаётганини айтди. Бу ҳақда у «Азаттык» радиосига билдирди.
Ҳимоячининг таъкидлашича, вазирнинг қаерда ушлаб тургани номаълум бўлмоқда— «Бош прокуратура у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида деса, махсус хизмат вазир Бош прокуратурада» демоқда.
Шу билан бирга ҳимоячи вазирнинг эҳтиёт чораси бугун –эрта судда қаралаши керак деб таъкидлади.
Бунгача назорат органи соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевни «коррупцияда гумонлаб» ушлаган. Унга етти модда билан жиноий иши қўзғалиб, вазир МХДҚнинг ТИЗОсига киритилган.
Кейинчалик мазкур иш бўйича вазир ўринбосари Улук-Бек Бектурганов, Эмлаш маркази директори Гулбара Ишенаписова, Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари департаментининг бўлим бошлиғи Султан Сатарбеков қўлга олинган.
Прокуратурадан ҳозирда ушбу жиноятда ҳукумат аъзоларининг ва бошқа хизмат вакилларининг алоқаси бор ёки йўқ эканини текшираётганини таъкидлашди.
«Вакцина сотиб олишдаги коррупция»
Бош прокуратурадан вазир айрим хизмат ходимлари билан биргаликда президентнинг «Соғликни сақлаш тармоғини ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармонини «қўпол равишда бузгани»ни таъкидлашиб, улар «бюджет маблағларни ноқонуний пул ювиш усулини ташкиллаштирган» деб айтган.
Маълумотга кўра, 2020-йил декабридан 2021-йилнинг сентябригача мамлакатга халқаро ташкилотлардан Россия, Хитой, Озайбаржон ва Қозоғистондан бепул инсонпарварлик ёрдами сифатида 451 минг 560 доза вакцина келиб тушган. Бундан ташқари Хитой ва Россиядан қўшимча 6 млн дозадан ортиқ вакциналарни бепул гуманитар ёрдам сифатида берилига келишилган.
Прокуратурадан шунга қарамай Бейшеналиевнинг «шахсий топшириғи билан» 2021-йили 1 млрд 581 млн 474 минг 315 сомлик 2 млн 460 минг доза вакцина асоссиз харид қилинганини билдиришган.
«Инсонпарварлик ёрдам сифатида олиб келинган 3 млн 147 минг 640 доза вакцина бор бўлса ҳам, хизмат ходимлари хусусий фойда топиш мақсадида ортиқча 2 млн 460 минг доза вакцина сотиб олишганидан, ортиқча бўлган вакциналарнинг сақлаш муддати ўтиб, фойдаланилмай 243 минг 223 доза яроқсиз ҳолга келган, қолган ортиқча вакциналарнинг ҳам яроқлилик муддатлари ўтмоқда», — деб берилади маҳкама тарқатган пресс-релизда.
Оқибатда бюджетга 1 млрд. 581 млн. 474 минг 315 сом алоҳида йирик миқдорда зарар келтирилгани айтилди.
Мазкур факт «Коррупция» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, тергов жараёни олиб борилмоқда. Бундан ташқари Бейшеналиев ва бошқа хизмат вазилларининг устидан 5 жиноий иш текширилмоқда.