Соғликни сақлаш вазирлиги қирғиз-тожик чегарасидаги отишмада икки ҳарбий ярадор бўлганини билдирди. Уларнинг бири «оғир» аҳволда, бирининг ҳолати «қониқарли».
Вазирликдан ҳозирда улар Боткен вилоят касалхонасида эканини, ташҳислари ҳақида кейинроқ маълумот берилишини айтишди.
«Воқеа жойида Боткен вилоят ИИБнинг икки тез ёрдам бригадаси ишламоқда. Боткен вилоят бирлашган касалхонасида ҳамма ходимлар кучайтирилган тизимга ўтиб, қон, дори-дармонлар ҳамда тиббиёт буюмларининг етарли заҳираси бор», — деб қўшимча қилди ССВдан.
Бунгача МХДҚнинг Чегара хизмати Боткен туманидаги қирғиз-тожик чегарасидаги отишмадан бир чегарачи жароҳат олгани хабар қилинган.
Маҳкамадан билдиришкандай, аскарга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Маълумотга кўра, соат 14:07да отишмани тўхтатиш бўйича буйруқ берилганига қарамай, тожик томони Қирғизистон тараф позицияларини соат 14:15гача ўқ отишни давом этдирган.
Ҳозирда отишма бўлган ерда Қирғизистон билан Тожикситон чегара вакиллари иш олиб бормоқда.
Шу билан бирга томонлар воқеа тафсилотларини аниқлаш учун сўзлашувларни олиб бормоқда. Сўнги маълумотларга кўра, айни пайтда отишма тўхтаган.
Боткен тумандаги қирғиз-тожик чегарасида 3-июнда отишма содир бўлди. Бу ҳақда мхдқНИНГ Чегара хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, туманнинг Булоқбоши участкасида Тожикистон ҳарбийлари Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Улар қирғиз чегарачиларининг ҳудуддан чиқиб кетиш талабига бўйсунмай ўқ отган.
Оибатда икки тарафлама отишма содир бўлиб, «тожик томон миномётлардан фойдалангани» айтилди. Олинган маълумот бўйича, қирғиз тарафдан жароҳат олганлар бўлмаган.
Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Чегара хизматининг Боткен вилояти бўйича бошқарма бошлиғи Киялбек Толонбаев ва чегара отряди командири Рустам Миршакиров чиқиб кетди.
Чегара хизматидан телефон орқали отишмани тўхтатиш келишилганига қарамай, «тожик томон отишмани тўхтатмаяпти» деб таъкидлашди. Соат 13:00да ҳам отишма тўхтамаган.
Қирғизистон тожик томонни зудлик билан отишмани тўхтатишни талаб қилди. Йўқса «Чегара хизмати жавоб-чораларини қайтаришга ҳақли» деб билдиришди.