Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Касаба уюшмалари федерациясининг собиқ раиси Мирбек Асанакуновни ва унинг В.М. исмли ўринбосарини порахўрликда гумонлаб қўлга олди. Б ҳақда 1-июнда маҳкаманинг матбуот хизмати билдирди.
МХДҚ Асанакуновнинг бошқа масъул ходимлари билан коррупцияга йўл қўйгани ва оқибатда 5,7 млн сомдан ортиқ миқдордаги ишониб берилган мулк йўқ бўлгани аниқланганини билдирди. Шу билан бирга тергов «шахсий бойиш мақсадида кўчмас мулкка ва молиявий воситаларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг бошқа фактлари»ни ҳам аниқлаган.
«Бундан ташқари, тергов вақтида [Асанакунов] КУФ раислигига сайланиш мақсадида мазкур хизматга сайловда қўйилган талабларга жавоб бериш учун меҳнат китобчасига керакли ёзувларни қалбакилаштирилгани аниқланди», — дейилади МХДҚ маълумотида.
Махсус хизмат Асанакунов уйининг ертўласидан тинтув вақтида майнинг ферма ҳам топилганини, ферманинг қонунийлиги тергов жараёнида текширилишини қўшимча қилди.
Коррупцияда гумонланиб қўлга олинган Асанакунов ва унинг ўринбосари МХДҚнинг тергов қамоғидан вақтинчалик хибсда сақловчи жойига жойлаштирилди.
«Ушбу жиноий ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган жиноятларга алоқаси бор ҳамма шахсларни фош қилиш ва жавобгарликка тортишга йўналтирилган комплекс чоралар кўрилади», — деб билдиришди МХДҚдан.
Мирбек Асанакунов 2017-йилдан 2020-йилнинг 5-февралигача Касаба уюшмалари федерациясини бошқарган. Аммо кейин у қалбаки хужжат тайёрлашда айбланиб, унинг ўрнига раис ўринбосарининг вазифасини бажаришга Рисгүл Бабаева тайинланган.
У хизмат вазифасини бўшатиб беришдан воз кечган КУФ кенгаши ўша вақтдаги мамлакат раҳбари Сооронбай Жээнбековга мурожаат йўллашган. Улар жараённи Асанакуновнинг аёли Гулкан Молдобекова депутат бўлгани билан боғлиқлик бор дейишган. Ҳозирда у «Альянс» партиясидан депутат.
Аммо ҳеч қандай чора қўлланилмаган, Касаба уюшмасида Асанакунов томонидан тазйиқ бўлаётгани ҳақида бир неча маротаба айтилган. 2020-йилнинг октябрь ойида мамлакатда ҳукумат алмашганидан кейин Асанакунов кресло учун курашишни кучайтирган.
2020-йилнинг 25-декабрида Касаба уюшмаси федерациясида икки навбатсиз съезд ўтиб, унда икки бошқа федерация бошлиғи тайинланган — бирида Мирбек Асанакунов, иккинчисида Сагин Бозгунбаев сайланган.
Бозгунбаев Қирғизистон касаба уюшмаси федерацияси бошлиғи сифатида Адлия вазирлигида рўйҳатдан ўтган. Лекин Асанакунов тарафдорлари жанжал чиқариб, унга ишлашга имконият беришмай, баъзи маълумотларга кўра, Бозгунбаевни ишхонасига ҳам киритмай қўйишган. Шундан сўнг суд тергов ишлари бошланиб, «асанакуновчилар» намойишларни уюштиришган.
2021-йилнинг 6-февралида Бишкек маъмурий суди Мирбек Асанакуновнинг Сагин Бозгунбаевни Қирғизистон касаба уюшмаси федерацияси раислигидан четлатиш ҳақидаги илтимоси рад этилган.
2022-йилнинг 8-апрелида Касаба уюшмалар федерациясининг мажлиси ўтиб, КУФ раиси этиб Эмил Кизаев сайланган.