Ҳукумат: Энди Қирғизистонда  мобил телефонларни рўйхатдан ўтказиш керак бўлади

281

Вазирлар маҳкамаси Қирғизистонда бундан кейин уяли алоқа телефонларни рўйхатдан ўтказиш кераклигини билдирди. Вазирлар маҳкамаси қарор контрабанда ҳамда телефонларни ўғирлашга қарши курашиш мақсадида қабул қилинганини айтди.

«Ўғирланган телефонлар махсус дастурлар воситаси ёрдами билан тозаланади ва ўртамчилар ёки интернет орқали тартибсиз бозорларда қайта сотилади. Шу билан бирга оқибатда жабрланган кишилар мобил қурилмаларни ва ускуналарни сотиб олишга сарфлаган маблағларини йўқотибгина қолмай, кўп ҳолларда қайта тиклаш имкони бўлмаган муҳим ахборотларни ҳам (алоқалар, хабарлар, бошқа маълумотлар) йўқотишади», — деб таъкидлашди ҳукуматдан.

Маҳкамадан мамлакатга мобил қурилмаларни божхона тўловларисиз ноқонуний йўл билан ташиб келаётган тадбиркорлар борлигини, бу адолатсиз рақобатга олиб келаётганини айтди.

Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, рўйхатга олиш:

  • Қурилмаларни олиб келишни назорат қилиш орқали давлат даромадини кўпайтиришга туртки беради (божхона тозалашидан ўтмаган қурилмалар мамлакат операторларининг алоқа тармоқларида ишламайди);
  • Ўғирланган мобил алоқа қурилмаларининг сонини камайтиради (мобил қурилмаларни ўғирлаш аҳамиятини йўқотади, чунки ўғирланган қурилмалар мамлакат операторларининг алоқа тармоғида ишламайди);
  • Етказиб берувчилар ўртасидаги адолатсиз рақобат бартараф этилади;
  • Мобил қурилмалардан фойдаланиш хавфсизлиги ортади.

Вазирлар Маҳкамаси мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини 2021-йил декабр ойида илгари сурган.

Рақамли ривожланиш вазирлиги  2022-йил 18-апрелда «Электр ва почта алоқаси» ва «Лицензиялашга рухсат бериш тизими тўғрисида»ги қонунларга ўзгартишларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиққан. Ушбу тузатишлар янги мобил телефонларни мажбурий тарзда  рўйхатдан ўтказишни талаб қилди. Энди мамлакатга олиб келинган нархи уч минг сўмдан ортиқ бўлган мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун давлат ғазнасига 700 сом тўлаш керак бўлади.

Лойиҳада мобил қурилмалар биринчи марта ишга туширилгандан кейин 30 кун ичида Давлат идентификация тизимида рўйхатдан ўтказилиши керак, акс ҳолда қурилма оператордан узиб қўйилиши назарда тутилган.

Шунга ўхшаш лойиҳа 2018 -йилда таклиф қилинган. Ўшанда қирғизистонликлар бу фикрга қарши чиқишган, бироқ рўйхатдан ўтиш учун йиғилган пул миқдори анча паст — 100 сом бўлган.