«Манас» университетида FETO ҳақида семинар ўтиб, ТИВ текширув ўтказадиган бўлди

227

Ташқи ишлар вазирлиги Қирғиз-турк «Манас» университетида «Фетхуллахчи террор ташкилоти. Параллел давлат тизими» деган мавзуда семинар ўтиш факти бўйича хизмат текшируви олиб боради. Бу ҳақда маҳкаманинг матбуот хизмати билдирди.

«Манас» университетидаги FETO ҳақида семинар. Сурат: Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги.

ТИВдан университет «икки томонлама таълим соҳасидаги энг муваффақиятли лойиҳаларнинг бири бўлгани учун, қандайдир бир кучларнинг сиёсий инсинуациясининг қуролига айланмаслиги керак» деб таъкидлашди.

«Ўқув юртнинг раҳбарияти икки мамлакат халқининг бирдамлик руҳига таяниб, бу каби тадбирларга ўз майдончасини бериб, нифоқ экишга хисса қўшмаслиги керак эди», — деб билдиришди маҳкамадан.

ТИВ хизмат текшируви натижаси жамоатчиликка батафсил етказилишига ваъда берди.

FETO деб аталган ташкилот ҳақида семинар 31-майда «Манас» университетида ўтган. FETO’ни Туркия ҳукумати дин арбоби Фетхуллах Гүленнинг ташкилоти деб номлаб, террористик ташкилот деб хисоблашади. Бу 2016-йили Туркияда амалга ошмай қолган давлат тўнтариши ҳаракати билан боғлиқ. Унда, расмий маълумотларга кўра, 250 киши ҳалок бўлиб, яна иккин минга яқин одам тан жароҳати олган. Тўнтаришни уюштиришга Туркия ҳукумати айнан ўша Фетхуллах Гүленни айблаган.

Семинар ўтгани баъзи қирғизистонликларни ҳам ғазаблантирди. Фаол Гулжигит Исаков 30-майда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, университетга нисбатан чора кўришни талаб қилган. У Қирғизистонда FETO дейилган террор ташкилоти йўқлигини, университет эса таълим бериш вазифасидан фойдаланиб, Қирғизистонга Туркия ҳукумати сиёсатини ўтказмоқда деб ҳисоблайди.

«Манас»даги семинар

Семинарни Туркиянинг ИИВи ва ТИВнинг ёрдами билан Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги уюштирган. Тадбирга мазкур давлатнинг ИИВ вакиллари ҳам қатнашган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 🔴Students Life of KTMU (@students.manas.edu.kg)

Семинарда Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Ахмет Садик Доган нутқ сўзлаб, тадбирга қарши чиққанлар ҳақида фикр билдирган.

«Айрим бир саводсиз сотқинлар бу семинарнинг ўтаётганидан норози, улар аждодларининг фаҳрий номига аталган университетнинг лицензиясини бекор қилишни талаб қилишди. Мана ўша — "ФЕТО". Одамни дастлаб онасига, отасига, кейин турмуш ўртоғига, дўстига, аждодига, охирида халқига, юртига душман бўлишга олиб келади, ўтмишни унутишга мажбурлайди. Бу нодонлар манқуртга айланиб, 30 йилдан бери буюк турк халқини Қирғизистонни қўллаб-қувватлаганини унутиб қўйишди», — деб ёзган унинг сўзларини «Азаттык».

Бундан ташқари, семинарда элчи Туркия Фетхуллах Гуленнинг ҳаракатига алоқаси бор деб ҳисоблаган Қирғизистондаги маҳкамалар ва ташкилотларни ҳисоблаб берган. Улар: «Сапат» таълим тармоқлари, ERA EDUCATION, «Ёш тадбиркорлар ассоциацияси», «Элим бормисан?», «Адеп Башати», «Ийиқ Ата-Журт» фондлари ва «Дил Азиқ» нашриёти, Maral FM радиоси. Элчи «Ала-Тоо» университетини ҳам мазкур ташкилотга алоқаси бор деб ҳисоблайди.

Ушбу таълим муассасалар ва ташкилотлар вакиллари Доган маълумотига ҳозирча жавоб қайтаришмади.

«Азаттык» сўнги вақтларда элчилик Фетхуллах Гуленга ва «Сапат»га боғлиқ мавзуни кўп кўтара бошлаганини таъкидлайди. Бунгача мамлакат элчилиги «Сапат» битирувчиларининг олий  таълими ҳақида дипломлари ва ўрта билими тўғрисида шаходатномалари Туркияда тан олинмаслигини билдирган. Шу билан бирга ушбу ўқув юрти битирувчиларининг аризалари Туркиянинг биронта ҳам стипендия дастурларига (Türkiye Bursları) қабул қилинмаслиги айтилган.

Сиёсатчи Марс Сариев «Гулен ҳаракати» ҳақидаги масала Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғоннинг Қирғизистонга бўладиган сафари олдидан кўтарила бошлаганини таъкидлади.

Қирғизистондаги «Себат» («Сапат») мактаблари

Туркия ҳукумати Қирғизистонда FETO дейилган ташкилот фаолият олиб боради деб кўпдан буён айтиб келади.

Туркияда 2016-йили давлат тўнтариши уюштириш ҳаракати бўлганидан кейин Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу қирғизистонликларга «террор ҳавфи» ҳақида огоҳлантирган. Унда Чавушоглу ҳавф «Себат» таълим муассасалари томонидан чиқаётганини, улар орасида «Ататурк-Алатоо» университети ҳам борлигини билдирган.

Туркиянинг «Себат» мактаблари тармоғи Қирғизистонда 1992-йилдан буён фаолият юритиб келади. Туркия ҳукумати ушбу таълим маҳкамаларини диний арбоб Фетхуллах Гулен асос солган дейди — Гулен ташкилотлари билан маҳкамалари Туркияда террористтик ташкилот дейилган.

Чавушоглу ҳукуматни Гулен ўқув жойларини ёпишни тавсия этган, аммо бунга Қирғизистон ТИВи Туркия мамлакат ички ишларига аралашмаслиги керак деб жавоб берган.

Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Алмазбек Атамбаев мактаблар ёпилмаслигини, лекин уларни назорат қилиш кучайтирилишини айтган.  У Таълим ва фан вазирлиги лицейларнинг бош  асосчиларининг бири бўладигандай янги низомни ишлаб чиқаришни топширган.

2017-йили таълим муассасалари маҳаллий ташкилот қатори қайта қайд этилиб, «Сапат» деб номлана бошлаган. Ҳозирда Таълим вазирлиги маҳкаманинг 30% акциясига эгалик қилади.

2021-йилнинг май ойида «Сапат» президенти Орхан Инанди йўқолгани аниқ бўлган. У бир ойдан ортиқ Қирғизистонда ва Интерпол орқали бошқа мамлакатларда ҳам қидирилди.

Бишкекдаги Инандини қўллаш намойиши

Бироқ 5-июнда Инандини Туркия махсус хизмати ўғирлаб кетгани аниқланган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғон бевосита эфирда билдирган. У Инандини «ФЕТОнинг Марказий Осиёдаги раҳбари» деган.

2021-йилнинг 8-июлида МХДҚ раиси Камчибек Ташиев FETO ҳақида нутқ сўзлаётиб, Қирғизистонда «бошқа давлатларнинг сиёсий уюмлари бўлмаслиги кераклигини», мазкур ташкилот аъзолари Қирғизистонда ҳеч бир ноқонуний ишларда кузатилмаганини таъкидлаган.

Туркияда Инанди «Қуролли террористик ташкилотни бошқарган» деб айбланмоқда, у 15 йилдан 22,5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Инандининг ўзи судда унга қўйилаётган айблардан норози эканлигини, Қирғизистонда фақат таълим фаолиятини юритганини айтган.

Бош саҳифадига сурат: «Анадолу» агентлиги.