МХДҚ «Сорос-Қирғизистон» фонди директори Шамиль Ибрагимовни сўроққа олди. Фонд директорининг сўроққа чақирилгани 2-июнда аниқ бўлди.
Ибрагимов МХДҚ терговидан кейин сўроқ фонд биносининг мулкига боғлиқ бўлганини билдирди.
«Ҳозирда “Сорос” фонди ёмон ва бошқа деб айтилган конспирологик характеридаги аноним видеолар кўп чиымоыда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ана шундай видеолардан бирига эътибор қаратишга қарор қилибди, ушбу видео “Сорос-Қирғизистон” жамғармасини 23 йил аввал бинони ноқонуний сотиб олганликда айблаган. Негадир у бугун кўтарилмоқда», — деб билдирди у.
Ибрагимов 23 йил ҳеч қандай даъво қўйилмаганини, харид шартномаси қонуний эканини ва МХДҚда масалага «нуқта қўйилди» деб умид қилади.
«Бинони сотиш ва сотиб олиш шартномаси қонуний бўлган. Муниципал мулкда бўлган бинонинг ҳаммасини мамлакатга қайтариш керак деган масала билан бизга ҳеч ким келмаган. Мен бу қарор биноларни ноқонуний олганларга кўпроқ таалуқли деб ўйлайман. 2012-йилдан кейин прокуратура ва Солиқ хизмати каби турли давлат тизимлари бугунги кунгача болалар боғчаларининг биноларида ўтирибди, уларга ҳеч кимнинг даъвоси йўқ», — деди у.
Мақола чоп этилиш арафасида МХДҚ Ибрагимовнинг сўроқ қилиниши бўйича изоҳ бермади.
«Сорос-Қирғизистон» жамғармаси ижтимоий тармоқларда фейк ва тролларнинг хужумига кўп учрайди. Ижтимоий тармоқларга жамғарма «халқ душманлари»ни молиялаштиради деб айблаган видеолар чиқади. Уларнинг муаллифлари мустақил ОАВни, уларнинг ичида «Клооп»ни ҳам «халқ душмани» сифатида кўришади.