Temirov Live: Ходимимизнинг интим видеосини ижтимоий тармоққа тарқатган шахс топилди

259

Temirov Live’нинг суриштирувчи журналистлари таҳририят ходимини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган кишининг шахсини аниқлашди. Бу ҳақда журналист Болот Темиров Телеграм каналида маълум қилди.

Бунгача ижтимоий тармоқларда махсус хизматнинг жинсий алоқа-шантажи қурбони бўлган Temirov Live таҳририятида ишлаган қизнинг интим характердаги видеоси пайдо бўлган.

Темиров жамоасида ишлаган қиз спорт залда бир йигит билан танишиб қолади. Аста-секин улар ўртасида яқин муносабат пайдо бўлган.

Кейинчалик ҳуқуқни химоя қилиш идораларидаги манба ушбу йигит махсус хизматда, МХДҚда ишлашини билдирган. Қиз йигит романтик муносабатда юрганда иккаласининг интим видеоси яширин камерага тортиб олинган. Кейин ўзларини МХДҚ ходимларимиз деб таништирган бир нечта киши қиздан Темиров суриштирувлари ҳақида маълумот беришни талаб қилиб, агар рад қилса ҳаётини барбод қилиб, ота-онасини обрўсизлантирамиз деб таҳдид қилишган.

«Бизга у Бексултан деган йигит эканини тасдиқлашди. У №60 мактабни якунлабди. 1993-йили туғилган экан. Ушбу видеони тортиб интернетга чиқариб юборган ўша Дон Жуан экан. Уни бизнинг жамоага нисбатан ишлари жуда кўп, ахмоқ, жиноятчи дейишга арзийди. Биз бу йигит ҳақида барча маълумотларни билишимиз керак!» — деб ёзди Темиров.

Болот Темиров эълон қилган расм.

«Клооп» таҳририяти Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига мурожаат қилди, аммо жавоб олиш ҳаракатидан натижа чиқмади.

Temirov Live’суриштирувчилари 1-июнда суриштирув эълон қилиб, мақолада ўша шахсни эълон қилиб, қирғизистонликлардан уни топиб беришни илтимос қилишган.

Журналистлар юқорида тилга олинган шахс МХДҚнинг 5-бўлимида ишлашини, исми Бексултан бўлиши мумкин эканини тахмин қилишмоқда. Улар бу йигит Temirov Live’ ходимларининг шахсий ҳаётини фош этишга, таҳдидларга ва Темиров паспортига боғлиқ иш бўйича далилларни қалбакилаштиришга алоқаси бор бўлиши мумкин деб таъкидлашган.

Бундан ташқари, мухбирлар Болот Темиров чўнтагига гиёҳванд модда солиб қўйишга имконияти бўлган махсус хизматнинг шахси аниқланганини билдиришган.  Суриширувчилар 22-январь куни Temirov Live’ идорасида тинтув вақтида гиёҳванд моддани Бишкек шаҳар ИИБнинг махсус йўналишдаги бўлим командири Данияр Байгазиев солиб қўйган бўлиши мумкин деб тахмин қилишган.

Бунгача МХДҚ УКМК Temirov Live’ суриштирувчи журналистларини таҳдид қилишда махсус хизматнинг алоқаси бор деган тахминларни инкор қилган. Улар ижтимоий тармоқларга тарқаб кетган видеоларга махсус хизмат ходимларининг «ҳеч қандай алоқаси йўқ»лигини таъкидлашган.

«Баъзи бир манфаатдор шахслар махсус хизмат манзилига далилсиз, исбот келтирмасдан уни айбдор қилиб, “ҳақоратларни, эпитетлар”ни айтиб, бу билан жамият ўртасида ҳуқуқ тартибот идораларига қарши ҳаракатларни олиб бораётгани ҳайрон қолдиради», — деб изоҳ берган МХДҚ матбуот хизмати.