Видео: Қамчибек Ташиев депутат Адахан Мадумаровни қамайман деб бир неча марта қўрқитди

446
Ташиев/Мадумаров

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг етакчиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 2-июндаги йиғинида «Бутун Қирғизистон» мухолифат фракциясининг лидери Адахан Мадумаровни «биринчидан ўлингни синдираман» деб, шундан кейин «қамайман» деб қўрқитди.

«Шу сабабдан камроқ гапириш керак. Тилим бор деб, гапиравермасдан. Жавоб берасиз барига. Қўлингни силкитма, қўлингни синдириб қўяман. Қўлингни синдириб қўяман биринчидан, иккинчидан яхши мана ўтганда ҳурматли депутатлар рухсат бермай қамалмай қолдинг. Агар мен Бош прокурор бўлганимда давно қамалган бўлар эдинг. Ҳали ҳам кеч эмас», — деди Ташиев.

МХДҚнинг бошчиси трибунага чиқиб депутат Мадумаров махсус хизматнинг номига нисбатан «асоссиз, далилсиз маълумотларни тарқатмоқда» деб айблади. Ташиев депутат шундай ҳаракатларини тўхтатмаса, «контрабанда билан шуғулланган одамларни қандай қилиб ҳимоя қилаётганингиз бўйича фактларни ошкор қиламан» деб эслатди.

«Қўлингизни тушириб, ўзингизни қўлга олинг, ҳозир айтаман, ўтириб туринг. Ҳурматсиз Адахан Кимсанбаевич, мен мана фактларга келяпман. Шошмай туринг, ҳозир айтиб бераман. Ким билан, қайси ерда, нима қилиб юрганингизни. Қайси контрабандачи сизга, қайси ерда ош қилиб бераётганини ҳозир айтаман», — деб гапини давом этди Ташиев.

Шундан кейин Баткен вилоятининг ҳудудидаги чегара пунктларининг иши ҳақида айтиб, контрабанда юклари ушланаётганини айтди. «Шу сабабдан ҳам озиқ-овқат хавфсизлиги сақланиб, озиқ-овқат, товарлар ўлкадан ташқарига чиқармай, танқислик яралмаяпти» деди. Ёқилғи мой бўйича эса контрабанда «тўлиқ тўхтади» деб ишонтирди.

Шунингдек Ташиев Адахан Мадумаровни «ҳокимиятни босиб олишга ҳаракат қилмоқда» деб айблади.

«Булар давлатда катта тўполон уюштириб туриб, ҳукуматни алмаштиришга ҳаракат қилмоқда. Мен айтиб қўяй, давлатдаги ҳукуматни сиз ҳеч қачон алмаштира олмайсиз. Бу бир. Қариндошларингиз, айнан Абдусаттар ва бошқалар тўпланиб олиб, "яқинда Адахан Кимсанбаевич, Адахан акамиз ҳокимиятга келади, биз буларни кўрсатамиз" деб ўтирганларнинг бари бўйича тезкор ишлар олиб борилмоқда. Яқинда шу ишлар бўйича қариндошларингизни қамасак ҳам қийқириб чиқасиз. Шунинг учун ҳеч нарсани кўрсата олмайсиз. Сиз кўрсатадиган одамлар ўтиб кетган, анча олдин Хорошо?! Рахмат», — деди махсус хизматнинг бошчиси.

Бунга Мадумаров норози бўлиб, етакчи Талант Мамитовга мурожаат қилиб, Ташиевнинг микрофони тинимсиз ишлайверадими деган савол берди.

«Талант Турдумаматович, келган одамларнинг микрофони тинимсиз ишлаб турадими, нима? Ёки Ташиев бошқачами? Мана бу ерда ҳозир ёмон одат пайдо бўлди ҳукуматда. Кўринган одамни калтаклаб қийқириб қўяди,  КТРК, ЭЛТРдан кўрсатади, “Регион” дегани бор сайратади. у замонингиз ҳам ўтган! Сўзни ўзгартирманглар, сизлар сўзни тушунмайсизлар. У сўзга тушуниш учун яна кўп йиллар керак», — деди Мадумаров.

Ўшанда Ташиев яқинда сени ва сен ҳимоя қилган одамларни қўлга оламан деб огоҳлантирди. Мадумаров эса «қўлдан келмайди, кўрамиз қўлдан келганини» деган жавоб қайтарди.

«Мен ҳукуматни алмаштираман деб Оқ уйдан сакрамаганман! Мен Конституциядан чиқмаганман. Переворотни сизлар қилгансизлар, сизлар жавоб берасизлар!» — деди Мадумаров.

Ташиев эса депутатга «переворот қилишдан олдин ўзинг йўқ бўласан» деб ҳам яна бир марта огоҳлантирди.