Ондуруш Токтонасиров Путинни Украинадаги болаларнинг ўлими учун жавоб беришни талаб қилди

306

Бишкекда 1 июнь куни Россия элчихонаси олдида фаол Ондуруш Тўхтанасиров пикетга чиқди. Фаол “Путин, ўлганлар, етим болалар учун Гаагада жавоб бер” деб ёзилган плакат кўтариб чиқди. Суратни Фейсбук саҳифасига режиссёр Болсунбек Таалайбек юклади.

Аввалроқ шаҳарнинг Биринчи май туман ИИБ бир неча жойларда, жумладан, Россия элчихонаси олдида тинчлик митинги ва намойишлар ўтказишни тақиқлаган эди. Кейинроқ Биринчи май туман суди ушбу таъқиқни қонуний деб топган.

Март ойи бошида Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Бош прокурори Карим Хон Украина 2017-йилдан бери инсониятга қарши уруш жиноятларини тергов қила бошлаганини маълум қилган эди. Шу билан бирга, Украина ҳам, Россия ҳам Халқаро жиноий суд (ХЖС) аъзоси эмас. Бироқ Киев 2013-2014-йилларда Киевдаги норозилик намойишларни тўхтатишни, Қримнинг Россия томонидан аннексия қилиниши ва мамлакат шарқида россияпараст бўлгинчилар пайдо бўлганини текшириш бўйича суд юрисдикциясини тан олган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (ИҲОКБ) Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинини бошлаганидан бери, 2022-йил 30-майгача 4113 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади. Улардан 264 нафари болалардир.

Муаллиф: Кайрат Бердишалиев