Меҳнат вазирлиги: Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақасини оширишга 1,2 миллиард сом ажратилди

277

Кам таъминланган оилалар фарзандларига бериладиган нафақаларни ошириш мақсадида давлат бюджетидан қўшимча 1,2 миллиард сом ажратилди. Бу ҳақда 1 июнь куни Ижтимоий ривожланиш ва меҳнат вазири Кудайберген Базарбаев маълум қилди.

Базарбаевнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда 300 мингдан ортиқ кам таъминланган оилалар фарзандларига бериладиган нафақалар кўпаяди. Унинг қўшимча қилишича, маблағ президент Садир Жапаров топшириғига кўра ажратилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020-йил охиригача Қирғизистонда 106 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ночор оилалар бор. Уларда 340 мингдан ортиқ бола истиқомат қилади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йил бошига кўра, мамлакатда жами 2 миллион 555 минг нафар 18 ёшгача бўлган болалар бор.